UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

10 мар 07:43
Янгиликлар

Волейбол

Навоийда Ўзбекистон чемпионати бошланди, иштирокчилар орасида Миллий гвардия жамоаси ҳам бор

Теглар :  ВолейболНавоий
Навоий шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXIX миллий чемпионатининг 1-тур ўйинларига старт берилди.

Навоий Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтаётган баҳсларда бир қатор янги жамоалар ҳам иштирок этишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг “Транспортчилар” жамоалари мусобақада дебьют қилишяпти.

Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бирига айланган, хусусан ОТМК, “Ўзтелеком” каби номдор клубларимизга муносиб рақобат тақдим этаётган “Ориент” жамоасининг бу йилги чемпионатда иштирок этмаётгани кўнгилни хира қилади.

29-бор ўтказилаётган мамлакат чемпионатида қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда:

“Жиззах давлат педагогика институти-Зиёкор” (Жиззах), Қўқон давлат педагогика институти (Қўқон), Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус), Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (Олмалиқ), “Навоий давлат педагогика институти-Олимп” (Навоий), Мудофаа вазирлиги (Тошкент), Миллий гвардия (Тошкент), “Ўзтелеком” (Самарқанд), “Транспортчилар” (Тошкент), “Навоий тоғ-металлургия комбинати-Сўғдиёна” (Навоий), “Парвоз” (Наманган).

Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шаҳло Нарзиева, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мусобақада барча жамоаларга омад тилашди.

Мусобақанинг илк кунида қайд этилган натижалар билан танишинг:

ҚДПИ (Қўқон) – “ЖДПИ-Зиёкор” (Жиззах) – 3:2

ОТМК (Олмалиқ) – Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус) – 3:0

“НДПИ-Олимп” (Навоий) – Мудофаа вазирлиги (Тошкент) – 3:0

“Транспортчилар” (Тошкент) – “Ўзтелеком” (Самарқанд) – 0:3

“НТМК-Сўғдиёна” – “Миллий гвардия” (Тошкент) – 1:3

Мусобақа давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг