UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35"Манчестер Юнайтед" "Рома" юлдузи билан келишувга эришди 0 18:50Рамазон Темиров: "Зарбаларим аниқроқ борганида, Стив бундан ҳам оғирроқ нокаут бўлиши мумкин эди" 0 18:02Тим Цзю Эррол Спенсни мағлуб этиб, рақибини фаолиятини якунлашга мажбур қилди 0 17:20"Ўзбекистонда ҳам чемпион бўлади. Буни биринчи бўлиб, ўзим бажараман" — Рамазон Темиров 0 16:03Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси – CAFA чемпиони! 0 15:10Рамазон Темировнинг жангдан кейинги фикрлари қандай бўлди? 0 14:01Парижда кураш бўйича Президент соврини учун мусобақа ўтказилди 0 13:07Махлуқ ролидаги Шоҳжаҳон Эргашев, тепкиланган Одилхон ва бошқалар. Тошкентдаги проф бокс оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:19Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор 0 01:00Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:31UFC Abu-Dhabi турнирининг бонус эгалари эълон қилинди. Рамазон Темиров рўйхатда борми? 0 00:23Кутганмидингиз?! Шоҳжаҳон Эргашевнинг Марк Урвановга қарши жанги биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди 0 00:00Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши жанг қилди! UFC Abu-Dhabi турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:54UFC ABU-DHABI. БОГДАН ГУСКОВНИНГ МАГОМЕД АНКАЛАЕВГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ЖАНГИ БЕШИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 23:01РАМАЗОН ТЕМИРОВ ИШТИРОКИДАГИ CO MAIN EVENT ЖАНГИ БИРИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0

26 ноя 20:08
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Навоийлик спортчилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар + ФОТО

Теглар :  СузишНавоий
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича ўтказилган мамлакат кубоги баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг бешинчи куни иштирокчилар 50 метр масофага чалқанча, 100 метрга баттерфляй, 200 метрга брасс, 400 метр масофага эркин ва 4х100 метр масофага эстафета баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакат кубоги баҳсларининг сўнгги куни кутилганидек муросасиз курашларга бой тарзда кечди. 

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра 50 метр масофага чалқанча усулда сузиш бўйича эркаклар орасида қорақалпоғистонлик Адилбек Юсупбаев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Андижон вилояти вакили Маҳмудшох Қодиров банд этган бўлса, кучли учликка сирдарёлик Михаил Клешко якун ясади.

Худди шу йўналишда аёллар ўртасида кечган баҳсларда Навоий вилояти вакили Алёна Васильева маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Шундан сўнг 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақада эркаклар орасида андижонлик Элдорбек Усмонов, хотин-қизлар ўртасида эса Анастасия Зелинская олтин медаль билан тақдирланишди.

200 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ғолибликка Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Роман Беркович сазовор бўлди. Андижонлик Тимур Язиков иккинчи, Тошкент шаҳри вакили Эмир Алиев учинчи ўринни банд этди.

400 метр масофага комплекс усулда сузишда эркаклар орасида Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Егор Петряков шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

4х100 метр масофага эркин усулда эстафета баҳсларида Навоий вилояти вакиллари биринчи ўринни эгаллашди. Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси иккинчи, Тошкент шаҳри вакиллари учинчи ўринни банд этишди.

Шу тариқа беш кун давом этган мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Навоий вилояти вакиллари Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлдилар. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари эса учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорларга медаль ва эсдалик совғалари тантанали суратда топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг