UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0

29 мар 19:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Netflix Роузи — Карано жанги олдидан обуна нархларини оширди

Netflix стриминг платформаси MVP турниридан бироз олдин барча тариф режалари нархини оширди, оқшомнинг асосий воқеаси Ронда Роузининг қайтиши бўлади.

Бу ҳақда MMAMania нашри хабар бермоқда. UFC собиқ чемпиони Ронда Роузи 16 май куни Лос-Анжелесда ташкил этиладиган турнирда Жина Каранога қарши жанг қилади. Шунингдек, кардда Фрэнсис Нганну, Нейт Диас, Жуниор дос Сантос сингари юлдуз аралаш якка кураш усталари ҳам иштирок этади. Турнир Netflix’да эксклюзив тарзда трансляция қилинади.


АҚШдаги обуначилар учун янги нархлар:

Реклама билан стандарт - ойига 8,99 доллар (аввалги нархи - 6,99 доллар).

Рекламасиз стандарт - 19,99 доллар (15,49 доллар эди).

Рекламасиз премиум - $26,99 ($22,99 эди).


Нархларнинг ошиши сўнгги йилларда аёллар MMA’сидаги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланадиган кенг кўламли MVP шоусига тайёргарлик фонида содир бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Ронда Роузи 2016 йилда икки марта нокаут билан мағлубиятга учрагач, фаолиятини якунлаганди. Карано эса 2009 йилдан бери жанг ўтказмаган. MVP - блогер-боксчи Жейк Полнинг промоушени ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг