UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0

18 май 17:39
Янгиликлар

Футбол

Неймар хато туфайли алмаштирилди. У ЖЧ қайдномасига кириш учун курашаётганди

Теглар :  Неймар
"Сантос" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар майдонни тарк этмаслиги кераклиги аниқ бўлганидан сўнг жанжал кўтарди.

Ҳакам мураббийнинг алмаштириш ҳақидаги сўровини хато ўқиб, юлдузни ўйинни тарк этишга мажбур қилди.

Ҳодиса Бразилия А Сериясининг "Коритиба"га қарши ўйинида содир бўлди. Ҳисоб 0:3 бўлиб турганида, захира ҳаками Неймарнинг рақами ёзилган таблони кўтарди ва ҳужумчи ўзгартирилди.

Бир неча дақиқадан сўнг уни алмаштириш керак эмаслиги маълум бўлди.

ПСЖнинг собиқ супер юлдузи Бразилия терма жамоасининг ЖЧ учун қайдномасидан ўрин олишни истайди, шу боис ҳолатдан ғазаб отига минди ва алмаштириш ҳақидаги ёзувни эфир камерасига тутди. Бразилиялик футболчи қўлини силкитиб, аслида 31-рақамли футболчи Гонсало Эскобар ўзгартирилиши керак бўлганини кўрсатди. Бироқ Неймар ва "Сантос"нинг норозилиги ҳеч қандай фойда бермади. Ҳакам норозилик учун Неймарга сариқ карточка берди.

2.jpg

Шуни таъкидлаш керакки, алмаштириш вақтида Неймар аллақачон майдондан ташқарисида эди, тиббий ёрдам олаётган эди.

Ўйин "Коритиба"нинг 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг норози мухлислар ҳакамлар гуруҳига гамбургер ота бошлади ва айбдорлар полиция кўмагида ичкарига кириб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг