UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Агар UFC Жон Жонсни ҳурмат қилмаса, умуман кимни ҳурмат қилади?" - Фрэнсис Нганну 0 17:44Александр Усик: "Жошуа 2027 йилда мутлақ жаҳон чемпиони бўлади" 0 17:25Боксчиларимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби маълум бўлди 0 17:17Эдди Хирн Жошуа — Уайт жанг ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:51Нидерландия ЖЧ-2026 ни бойкот қилиши мумкин: 170 мингдан ортиқ имзо тўпланди! 0 16:30Сузувчиларимиз Тожикистондаги халқаро турнирда 45 та медални қўлга киритишди 0 16:08Долидзе: "Рози эмасман..." 0 15:49Фомин Хитой турнирини ғалаба билан бошлади 0 15:30"Реал"да масхарабозлик: Клуб шифокорлари юлдузларни бепул ChatGPT орқали "даволашган"! 0 15:15Акбар Жўраев номидаги спорт мактаби очилди (ФОТО) 0 14:52Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби аргентиналик боксчи бўлади — boxrec 0 14:25Синхрон сузувчиларимиз Париж Жаҳон кубогида қатнашади 0 14:01"Мени яхши кўрасизми ёки йўқ - барибир UFC чемпиони бўламан!" - Евлоев 0 13:40"У АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланмоқда": Британия нашри Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади 0 13:19Али Абдел-Азиз: "UFC'да биринчи марта Мовсарни мақташди" 0

25 мар 16:51
Янгиликлар

Футбол

Нидерландия ЖЧ-2026 ни бойкот қилиши мумкин: 170 мингдан ортиқ имзо тўпланди!

Теглар :  Нидерландия
Нидерландияда 170 мингдан ортиқ фуқаро 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақидаги петицияга имзо чекди.

Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг олиб бораётган сиёсати сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Петиция муаллифи, журналист Теун ван де Кейкен ўз қарорини қуйидагича изоҳлади:

"Биз футболчиларимиз ушбу турнирда иштирок этиб, Трампнинг мигрантларга нисбатан шафқатсиз сиёсатини билвосита қўллаб-қувватлашини истамаймиз. Гренландияга нисбатан экспансионистик ҳаракатлар ва бошқа сиёсий қарорлар фонида ҳеч нарса бўлмагандек мусобақада қатнашиш ушбу режимни тан олиш билан баробар", — дея таъкидлади журналист.

Ушбу петиция Нидерландия бош қонун чиқарувчи органи — Бош штатларнинг Иккинчи палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг