UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0

19 май 16:08
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Францияда қийинчиликсиз 1/2 финалга чиқди

Франциянинг Сен-Годен шаҳрида теннис бўйича W60 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 минг еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси чорак финал учрашувида чехиялик Анна Сисковага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/2, 6/1.

Таққослаш учун, турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Нигина дунёнинг 181-ракеткаси бўлиб турибди. Рейтингнинг 354-поғонасида бораётган Сискова эса кеча турнирнинг учинчи ракеткасини мусобақадан чиқариб юборганди.

Эртага Абдураимова финал чиптаси учун америкалик Робин Монтгомерига қарши кортга чиқади. WTA рейтингининг 195-поғонасини банд этган Робин бугун чорак финалда франциялик Марго Рувройни 6/4, 6/2 ҳисобларида таслим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг