31 мар 13:13
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова жуфтликда вице-чемпион бўлди
Словениянинг Мурска-Собота шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир якуни сари яқинлашмоқда.
Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам нисбатан муваффақиятли қатнашди. Яккалик баҳслари ярим финалида турнирнинг биринчи ракеткасига уч сет якунига кўра мағлуб бўлган Нигина жуфтликда вице-чемпионга айланди.
Чехиялик Жессика Малечкова билан тандем ҳосил қилган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 97 дақиқа давом этган ҳал қилувчи финал учрашувида америкалик Анна Рожерс ҳамда португалиялик Франсиска Хорхе тандемига 4/6, 7/5, тай-брекда 8/10 ҳисобларида ютқазиб қўйди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар