09 май 18:14
Янгиликлар
Нигина Абдураимовадан ажойиб юқорилаш. Теннисчимиз WTА рейтингида 49 ўрин кўтарилди + ПОСТЕР
Мадриддаги "Мастерс" якунларига кўра, WТA рейтингининг Топ-10'лигида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Мусобақа чемпиони тунислик Онс Жабер жаҳоннинг еттинчи ракеткасига айланди. Чехиялик Барбора Крейчикова 2-ўринга кўтарилган бўлса, беларуслик Aрина Сабаленка ўз ўрнидан 4 поғона пастлади. Рейтингни ҳамон 20 ёшли польшалик Ига Свёнтек бошқариб бормоқда.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 49 ўрин юқорилаб, 214-ўринга жойлашди. Акгул Аманмурадова рейтингда 10 ўрин юқорилаган бўлса, Сабина Шарипова 1 поғона пастлади.
WTA рейтинги. 9 май ҳолатига қўра:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 7061
2. (3) Барбора Крейчикова (Чехия) - 5011
3. (2) Паула Бадоса (Испания) - 4720
4. (5) Мария Саккари (Греция) - 4596
5. (6) Анетт Контавейт (Эстония) - 4446
6. (7) Каролина Плишкова (Чехия) - 4152
7. (10) Онс Жабер (Тунис) - 3895
8. (4) Арина Соболенко (Беларусь) - 3721
9. (8) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 3211
10. (9) Гарбин Мугуруса (Испания) - 3135
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
214 (263). Нигина Абдураимова - 316
578 (577). Сабина Шарипова - 71
686 (686). Акгул Аманмурадова - 48
1480 (1418). Милана Масленкова - 5
1553 (1526). Севил Юлдашева - 3
1553 (1559). Лариса Бекметова - 3
Фикрлар