UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0

11 дек 10:33
Янгиликлар

Теннис

Нигина бу ҳафта Франциядаги турнирда иштирок этади, рақиб ҳам маълум

Бугун Франциянинг Лимож шаҳрида теннис бўйича W125 тоифасига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади.

Мукофот жамғармаси 125 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўради. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси қуръа натижасига кўра, илк даврада швейцариялик Сюзан Бандеччига қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Таққослаш учун, Нигина WTA рейтингида 221, Сюзан эса 334-поғонадан жой олган. 1/6 финалдан ўрин олган Абдураимова - Бандеччи учрашуви эртага, бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. Cюзан Швейцариянинг 9-ракеткаси ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова кеча якунига етган Дубайдаги W100 тоифасига кирувчи турнирда нисбатан муваффақиятли иштирок этиб, 1/2 финалга қадар етиб борган ва бўлажак чемпионга имкониятни бой берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг