29 май 21:54
Янгиликлар
Ник Диас Камару Усман билан жанг қилиш ниятида
"Йил охирида жанг қилиш бўйича иш олиб боряпмиз, ҳозир бор эътиборимни машғулотларга қаратганман. Агар жанг қиладиган бўлсам, фақатгина камар учун курашишни истайман. Чемпионлик имкониятини қўлга киритиш учун бир гуруҳ йигитлар билан жанг қилмоқчи эмасман. Бу энг катта жанг бўлади.
Ёшлар билан жанг қилишдан ҳеч қандай маъно кўрмаяпман, бу уларни мағлуб этолмаслигимни билдирмайди. Шунчаки бу менга мотивация бермайди — мен 38 ёшдаман, камар учун жанг қилишни истайман. Чиндан ҳам Камару Усманни мағлуб эта оламан, менимча. Шундай имконни беришса, хурсанд бўлар эдим", - дея таъкидлаган Диаз TMZ нашрига берган интервьюсида.
Никнинг фаолиятига келадиган бўлсак, у етти йиллик танаффусдан сўнг, ўтган йилнинг сентябрь ойида "карьера"сини қайта тиклади. Қайтиш жангини UFC 266 турнирида Робби Лоулерга қарши ўтказган Диас, афсуски техник нокаут билан мағлубиятга учради.
Маълумот ўрнида, Ник Диас Нейт Диаснинг акаси ҳисобланади.
Фикрлар