UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

24 июл 14:51
Янгиликлар

Токио-2020

"Нима учун Ўзбекистон МОҚ расмий сайти 71 эмас, балки 65 та лицензия ҳисоблаши керак деган саволга жавоб". Никимбаевни ажаблантирган жиҳат

Таниқли эксперт ва мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий веб-сайти томонидан Олимпиадага йўлланма олган спортчиларимизнинг сони бўйича кўрсатилган рақамларга муносабат билдирди.

Никимбаевга кўра, жамоавий баҳсларда қўлга киритилган лицензиялар битта лицензия ҳисобланади. Аммо, МОҚ расмий сайти - olimpic.uz бадиий гимнастика, эшкак эшиш, каноэда эшкак эшиш спорт турларининг жамоавий баҳсларида қўлга киритилган йўлланмаларни алоҳида санаб ўтган. Ўз ўрнида Никимабаевни МОҚ матбуот хизмати нима учун дзюдонинг аралаш жамоасини 6 та лицензия сифатида ҳисобламаганлиги ажаблантирмоқда.

"ХОҚ қоидаларига кўра, мусобақада қатнашадиган бир спортчи ёки битта жамоа битта лицензия ҳисобланади. Масалан, 20 футболчидан иборат футбол жамоаси битта лицензия сифатида ҳисобланади ва улар қўлга киритган медаль ҳам ягона саналади.

Шундай қилиб, бадиий гимнастикада 6 нафар қизимиз 2 та лицензияни қўлга киритишди: биттаси шахсий мусобақада ва биттаси жамоада. Худди шундай эшкак эшишда ҳам: эшкак эшишда икки йигит иккита алоҳида иштирокчи эмас, битта жамоа ҳисобланади. Юқорида таъкидланганидек, МОҚ матбуот хизмати дзюдонинг аралаш жамоасини 6 та лицензия сифатида ҳисобламаганлиги ажабланарли.

Каноэда эшкак эшиш янада қизиқарли, бу ерда икки қиз икки мартадан ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида иштирокчилар сонини кўпайтирди. Худди шу тарзда, Мухтасар Тохирова икки марта санаб ўтилди, у Токиода икки турдаги дастурда қатнашади.

Аммо, агар номма-ном ҳисобласангиз, унда Токиодаги спортчилар 71 эмас, 67 нафарга етади ва улар 65 та лицензияга эга", - дейди Никимбаев телеграм каналида.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг