UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Қишки Олимпиада. Тоғ чанғичиси Медет Назаров гигант слалом дастурини топ-50да якунлади 0 19:19Ўзбекистон яна бир спорт тури бўйича Осиё чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 18:50Таэквондо терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда 0 18:17Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди 0 17:52Аспиналлни камардан маҳрум қилиш ва ростердан чиқариш ҳақидаги миш-мишлар рад этилди 0 17:27Ислам Махачев UFC’да кейинги жангини қачон ўтказишни хоҳлашини айтди 0 17:05"UFC бу жангни хоҳлаяпти". Мураббий Топурия - Махачев жанги ҳақида гапирди 0 16:39Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда 0 16:14Майк Тайсон Флойд Мейвезер билан бокс жанги бўлишини тасдиқлади 0 15:48"UFC ҳеч қачон боксдан яхшироқ бўлмайди" - Теренс Кроуфорд 0 15:27Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров гигант-слаломдаги илк чиқишини якунлади 0 15:10Дю Плесси Чимаев билан реванш ўтказиш истагини билдирди 0 14:42Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти 0 14:19Расман: Даниэль Дюбуа кейинги жангини WBO камари учун ўтказади (ПОСТЕР) 0 13:52Пара велошоссе бўйича Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик! 0

06 янв 17:25
Янгиликлар

Теннис

Нима учун теннисчилар ўйинларни сотадилар?

Сиз азиз теннис мухлисларига Чили теннис федерацияси сайтида чоп этилган, номаълум муаллиф томонидан йўлланган очиқ мактубни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Мен профессионал теннисчиман. ATP рейтингида ҳам очколарим мавжуд. Асосан "Фьючерс", айрим вақтларда эса "Челленжер" мусобақаларида иштирок этиб келаман. Мен ўз исмимни ёки бирор бир теннисчининг номини аниқ айтиб ўта олмайман, чунки бу ишим орқали теннисдан бир умрга четлаштирилишим мумкин (келишилган ўйинларда қатнашган теннисчилар катта миқдорда жаримага тортилади ва теннисдан четлатилади). Тенниссиз эса мен ҳаётимни тасаввур эта олмайман ва бутун ҳаётимни теннисга бағишлаганман.

Бу воқеа бундан бир неча йил олдин бошланганди. Камина бир қанча турнирларда яхши иштирок этдим ва ATPдаги илк очколарга эга бўлдим. Ушбу мусобақаларнинг ҳаражатларини ота-онам кўтарарди. Мен бой оиладан эмасман ва турнирларда саёҳат учун қатнашиб юра олмайман. Ўз кучимга ишонаман ва доимо ғалабага интиламан.

Мен ғалабаларга эриша бошладим ва рейтингда аста юқорилаб бордим. "Фьючерс" турнирларининг бирида ёнимга бир одам келиб, илк даврада ютқазишим учун 1500 АҚШ доллари таклиф қилди. Рақиб анча кучсиз эди. Мен рози бўлмадим. Учрашувда ғалаба қозондим, бироқ ҳаёлимдан 1500 доллар кетмасди. Ўша турнирда иккинчи даврада ютқаздим ва ташкилотчилардан 200 доллар гонорар олдим. 1500 "кўкат" ишлашим мумкин эди деган ҳаёл тинч қўймасди негадир.



Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Биринчи ракетка бўлиш истагидан ҳам кўра кўпроқ нотаниш инсоннинг таклифи ҳаёлимни банд этарди. Кейинги турнир вақти. Ўша шаҳс яна ёнимда пайдо бўлди. Бу сафар 2000 доллар таклиф билан чиқди ва мен рози бўлдим. Ўйин вақтида ич-ичимдан қалтирардим, совуқ терга ботардим. Илк даврада ютқаздим. Учрашувда икки ёки уч геймни ўз ҳисобимга ёзиб қўйдим ва ташкилотчилар томонидан бериладиган 117 долларга эга бўлдим. Бу пул солиқлардан сўнг яна камайди. Келишилган 2000 доллар эса ҳамёнимда. Энди бемалол кейинги мусобақаларда ўз ҳисобимдан иштирок этишим мумкин эди.

Ҳаётимда илк бор мусобақалардан қайтаётганда ота-онамга совға олдим. Уларга энди ҳаражатларимни ўзим қоплай олишимни, уларнинг ёрдами шарт эмаслигини айтдим. Улар хурсанд бўлишди. Энди мусобақалар вақтида меҳмонхона, еб-ичиш ва парвозлар учун тўловларни ўзим амалга ошира олардим. Энди жаҳон теннисига бемалол ёриб кираман деган ҳаёл ўтди.
Орадан бир неча ой ўтди. Ҳамён эса тобора бўшаб борарди. Ота-онамда мени қўллаб-қувватлашлари учун имкон йўқ эди. Меҳмонхона, рейслар, машғулотлар, мураббий... Ҳаммаси учун маблағ керак эди. Мусобақалардаги иштирок учун бериладиган пуллар эса бу чой-чақа эди холос.



Аргентинадаги "Фьючерс" мусобақаларнинг навбатдагиси. Қуръа менга омадсиз келди. Илк даврадаёқ турнирнинг биринчи сараланган теннисчисига қарши кортга чиқишим керак эди. Рақиб кучли мендан чамаси 600 ўрин юқорида эди. Учрашувга пухта тайёрландим. Биринчи сетни 6/1 ҳисобида ютдим, ҳайрон эдим. Иккинчи сетда 6/2 ҳисобида ғолиб бўлганимда эса барчасини тушундим. Мен бу бизнесда ягона эмасман. Кучсиз ўйинчиларга пул тикиб, букмекерлик компанияларида пул ишлаб олишяпти.

Ҳозирги пайтда ҳам "Фьючерс" ва "Челленжерлар" турнирларда учрашувларимни айримларини сотишга мажбурман. Асосан сетларни. Ҳозирги замонда кўпчилик геймларни, ҳаттоки ўзи йўл қўядиган қўшхатоларни ҳам сотмоқда.

Қилган ишимдан пушаймон эмасман, уялмайман ҳам. Лекин, мақтана ҳам олмайман. Ўйлайманки, ATP мусобақаларда совринлар жамғармаларни кўтармагунча мен ва менга ўхшаган теннисчилар спортнинг ушбу тури билан ҳар доим профессионал шуғулланиш учун ўйинларни сотишга мажбурлар.


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
07 янв 13:57:22
alimov_shukur
gap yo'q sizga Husniddin. rahmat
   
06 янв 21:11:21
Ali
Tòppa tòģri
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг