UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди 0 18:39UFC чемпиони Карлос Ульберг тикланиш учун қанча вақт кераклигини айтди 0 18:17Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик! 0 17:51Илия Топурия ММАдан кейинги режалари ҳақида гапирди 0 17:24Хави: "Ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"дан маҳрум қилинган, деб ҳисобламаганман" 0 17:01"Доим шундай бўлган". Гэтжи Топурияга қарши жанг учун ваъда берди 0 16:39Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди + ФОТО 0 16:16Усик қандай ҳолатда Фьюри билан трилогиядан воз кечишини айтди 0 15:53АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар рейтинги тузилди 0 15:28"Фарқ шунда". Стерлинг нима учун ўзини Махачевдан яхшироқ деб ҳисоблашини тушунтирди 0 15:02Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирни 6 та олтин билан якунлашди 0 14:39Эдди Хирн АҚШ оғир вазни учун муҳим бўлган жанг қайси эканлигини айтди 0 14:17Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади 0 13:52Мураббий Богдан Гусковнинг Алекс Перейрадан устун жиҳатини айтди 0 13:28Оғир атлетикачиларимизнинг ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0

10 ноя 09:41
Янгиликлар

Таэквондо

Нияз Пўлатов: “Улуғбек Рашитовдан зўр мураббий чиқади”

Теглар :  Нияз Пўлатов
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионати ортда қолди.

Эътиборингизга ушбу мусобақада яна бир бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган истеъдодли спортчимиз Нияз Пўлатов билан суҳбатни ҳавола қиламиз: 

– Бу йилги мамлакат биринчилиги аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилди?
– Бу галги чемпионат кўп жиҳатлари билан эсда қоларли бўлди. Яқинда оила қурган эдим. Бу сафар баҳсларимни кузатиш учун оилам, барча яқин дўстларим ташриф буюриб, бир жамоа бўлиб ҳамма жангларда қўллаб-қувватлаб туришди. Шунинг учун мағлуб бўлишга ҳаққим йўқ эди. Кун аввалида мен уларни хурсанд қилмоқчи эдим ва якунда ўз мақсадимга етишдим. Бунинг учун уларга раҳмат.


– Бундан кейин ҳам шу вазнда фаолиятингизни олиб борасизми?
– Ҳа, кейинчалик ҳам -63 кг вазнда иштирок этишда давом этаман. Келаси йил олдимизда Осиё чемпионати ва ўйинлари, жаҳон чемпионати каби катта мусобақалар турибди. Ниятим терма жамоамиз сафида ушбу мусобақаларда шунчаки иштирок этиб эмас, балки олтин медаль билан ватанга қайтиб келиш.



– Мусобақа давомида ёш жиҳатдан Сиздан кичик бўлса ҳам Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовнинг Сизга секундантлик қилганига гувоҳ бўлдик. Ваҳолангки, кўпчилик ёшликдаги мураббийингиз Павел Хан ёки бошқа катта мураббийни кутган эди.
– Павел ака терма жамоамиз бош мураббийи бўлдилар. Шу боис у кишининг жангда менга мураббийлик қилиши рақибларимга нисбатан озгина ҳурматсизлик бўлар эди. Кейин болаликдан бирга катта бўлган дўстим Улуғбек ёрдамга келди. Йиғинларда у билан бир хонада яшаймиз, бир-биримизни бир қарашда тушуна оламиз. Сўзсиз имо-ишоралар билан нима демоқчилигимизни англайдиган даражада яқинмиз. Унинг менга секундантлик қилиши катта ёрдам берди.


– Нима деб ўйлайсиз, Улуғбекдан яхши мураббий чиқадими?
– Ундан зўр мураббий чиқади. Соҳамизда яхши спортчи келажакда яхши тренер бўла олмайди деган гап бор. Лекин бу ҳаммага ҳам тўғри келмайди. Шу жумладан, Улуғбекка ҳам. Унинг жангда мен билан қўйган тактикаларининг кўпи ўтди. У рақиб билан қандай ишлашни жуда яхши билади.

– Суҳбат учун раҳмат, келгуси фаолиятингизда омад тилаймиз.
– Раҳмат, шу ўринда бир қўшимча қилмоқчиман. Биз билан бирга спортимиз ва муваффақиятларимизни халқимиз билан улашаётган ОАВга, биз учун барча шароитларни яратиб бераётган федерациямиз, МОҚ ва ҳукуматимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Маълумот учун, Нияз Пўлатов жорий йил бадиий гимнастика бўйича терма жамоамиз аъзоси, таниқли спортчимиз Сабина Ташкенбаева билан турмуш қурган. Ўз навбатида, биз ҳам ушбу ёш оилага бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг