UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0

13 сен 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Noche UFC 4 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Глендейл шаҳрида Мексика мустақиллик кунига бағишлаб ўтказилган Noche UFC 4 турнирининг 100 000 ва 25 000 долларлик мукофот эгалари эълон қилинди.

Оқшомнинг учинчи муҳим жангида ўзаро муросасиз кураш олиб борган ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Томми Макмиллен ва Марван Рахики "Кечнинг энг яхши жанги" учун 100 минг долларлик қўшимча мукофот пулига лойиқ деб топилдилар.

Иккинчи раундда нокдаун ҳолатига тушиб, муддатидан аввал мағлубият ёқасига келиб қолган америкалик нафақат жангни давом эттирди, балки учинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бу сафар марокашлик жангчи қийин вазиятга тушиб қолди. Гарчи у жангни якунига етказиб қўйган бўлса-да, ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учради.

"Кечанинг энг яхши чиқиши" учун бонуслар ярим енгил вазн вакиллари Жан Сильва ва Шон Кингга насиб этди. Турнирнинг асосий жангида бразилиялик Жан Сильва қийинчилик билан бўлса-да, асли мексикалик АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Хосе Дельгадони учинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди. Шон Кинг эса ташкилотдаги дебютини муваффақиятли ўтказди: у жангнинг атиги 36-сониясида ватандоши Жесси Росасни нокаутга учратди.

Муддатидан аввал ғалаба қозонган Юсри Белгаруи ва Томас Гант эса 25 минг доллардан қўшимча бонусларга эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг