UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Конор ва бошқалар. UFC 329 турнирининг асосий кард жанглари маълум қилинди 0 14:01Фрэнсис Нганну Жон Жонсни жангга чақирди, америкалик эса унга жавоб қайтарди 0 13:39UFC Пэдди Пимблеттнинг навбатдаги жангини эълон қилди 0 13:17"Челси"нинг асосий футболчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:51Конор Макгрегор UFC’га қайтиши ҳақидаги анонсга муносабат билдирди 0 12:27Ёш самбочиларимиз Осиё-Океания чемпионатига йўл олишди 0 12:05Расман: Сауль Альварес WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 11:44Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номи маълум бўлди 0 11:23Ронда Рози, Фрэнсис Нганну, Нейт Диазнинг бугунги жанг учун гонорарлари эълон қилинди 0 11:02Майк Перри - Нейт Диас жангини шифокор тўхтатди 0 10:41Богдан Гусков октагонга қачон қайтишини маълум қилди 0 10:20Ўзбекистон U17 Осиё чемпионати 1/2 финалда ким билан ўйнайди? 0 09:59Ронда Роузи — Жина Карано жанги 17 сония давом этди 0 09:38Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Синдаров сўнгги ўринни тарк этди, бугун пешқадамга қарши баҳс! 0 09:17Асосий жанги тўлиқ давом этган UFC Fight Night 276 турнирининг барча натижалари 0

01 янв 16:16
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен янги жаҳон чемпионатида иштирок этади!

Total Chess World Championship Tour бир йил давомида бир нечта шаҳарда ўтказиладиган мусобақалар тизими бўлиб, тезкор классик, рапид ва блиц форматларини ўзида жамлайди.

Якунда шу уч йўналишда барқарор натижа кўрсатган шахматчи FIDE World Combined Champion унвонини қўлга киритади. 

Бу шахмат оламида катта янгилик сифатида қабул қилинмоқда. Norway Chess ташаббуси ва FIDE розилиги билан Total Chess World Championship Tour жаҳон чемпионати йўлга қўйилмоқда. Ҳар мавсумда тўртта турнир ўтказилади: учтаси саралаш, биттаси эса финал босқичи сифатида режалаштирилган.

Танлов босқичларида йигирма тўрт нафар иштирокчи қатнашади. Мавсум якунида тўплаган очколари бўйича энг кучли тўрт шахматчи финал босқичига йўл олади. Лойиҳа шу йил кузда бошланади. Тўлиқ мавсум эса 2027 йилнинг биринчи чорагида старт олади.

Мукофот жамғармаси катта миқдорда белгиланмоқда: ҳар бир мусобақа учун камида 750 минг доллар, финал босқичи учун эса камида 450 минг доллар ажратилиши кўзда тутилган. Анъанавий FIDE классик жаҳон чемпионати ўз йўналишида давом этади. Янги тур классик чемпионатнинг ўрнини босмайди, балки унга параллел тарзда ташкил этилади.


Саралаш қандай бўлади?

Расмий регламент ва саралаш мезонлари шу йилнинг биринчи чорагида эълон қилинади. Ҳозирча саралашда FIDE рейтинги, FIDE Circuit натижалари ҳамда рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари кўрсаткичлари инобатга олиниши режалаштирилган. 

Турли вақт назоратларида барқарор ўйнай оладиган шахматчи мутлақ чемпион сифатида эътироф этилади. FIDE тасдиғи билан бу лойиҳа глобал шахмат тақвимидаги энг нуфузли сериялардан бирига айланиши кутилмоқда. Куни кеча блиц бўйича жаҳон чемпионатининг финалида ўзаро ўйнаган Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ҳеч қандай саралашсиз, тўғридан-тўғри мусобақада иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг