UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 фев 10:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 252 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳри биз учун аҳамиятга эга бўлган навбатдаги UFC турнирига мезбонлик қилди.

UFC Fight Night 252 оқшоми дорасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев америкалик дебютант Эрик Макконикони иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, UFC промоушенидаги учинчи ғалабасини қўлга киритди. Рўзибоевнинг жанггача 10 кун қолганида чақирувни қабул қилгани эътиборга молик ҳолат. 

Турнирнинг асосий жанги ўта енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда икки вазнда собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга чиқди. Учинчи раундда Сонг рақибининг кўзига қўлини суқиб олгани учун шифокор тавсияси ҳамда Сехудонинг мураббийлари билан суҳбатидан кейин жанг тўхтатилди. 

Натижада уч раунд натижалари ҳисоб-китоб қилиниб, ғолиб аниқланди. Унда Ядонг 29-28, 29-28, 30-27 ҳисобларида ғалаба қозонди. Сехудо фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ядонг эса бугун 19-ғалабасини тантана қилди. Жангдан кейин хитойлик аралаш яккакураш устаси ҳолат учун узр сўраб, Сехудога реванш беришини айтди. 

Турнирнинг ко-мэйнивент жанги ўрта вазн тоифасида ташкил этилди. Рейтингнинг 12-поғонасида бораётган Энтони Эрнандес Топ-10`таликка кириши учун жиддий қадам ташлади. У ҳакамларнинг якдил қарори билан UFC рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган тажрибали Брендан Алленни мағлуб этди. 

Муҳимлиги жиҳатидан учинчи жангда Роб Фонт бразилиялик рақиби Жин Мацумотога илк мағлубиятини тақлим этди. Роб жангда ҳакамларнинг айри қарори билан зафар қучди. Америкалик Остин Вандерфорд дунёнинг кучли лигасида муваффақиятли дебют қилди. У иккинчи раундда қозоғистонлик Николай Веретенниковни техник нокаутга учратди.  

Шунингдек, бугунги оқшомда Ион Куцелаба, Мелкуизаэль Коста, Мансур Абдул-Малик, Рики Симон, Модестас Букаускас ва албатта ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўз рақибларини муддатидан аввал мағлуб этишди. 

UFC Fight Night 252 турнирининг барча натижалари:

Сонг Ядонг Генри Сехудони техник қарор эвазига таслим этди (29-28, 29-28, 30-27)

Энтони Эрнандес Брендан Алленни очколар эвазига ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Роб Фонт Жин Мацумотони ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (29-28, 28-29, 29-28)

Жин Сильва Мелсик Багдасарянни 1-раундда техник нокаутга учратди (қўл ва тирсак зарбалари билан) – 1-раунд, 4:15

Алонзо Менифилд Жулиус Уокерни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (29-28, 30-27, 28-29)

Ион Куцелаба Ибо Асланни сабмишн эвазига мағлубиятга учратди – 1-раунд, 2:51

Мелкуизаэль Коста Андре Филидан сабмишн (гильотина) ҳисобига устун келди – 1-раунд, 4:30

Мансур Абдул-Малик Ник Клейнни техник нокаутга учратди – 2-раунд, 3:24

Рики Симон Жавид Башаратни нокаут қилди – 1-раунд, 3:58

Остин Вандерфорд Николай Веретенниковни техник нокаут қилди – 2-раунд, 4:13

Нурсултон Рўзибоев Эрик Макконикони техник нокаут билан ютди – 2-раунд, 0:33

Модестас Букаускас Рафаэль Серкейра нокаут эвазига таслим этди – 1-раунд, 2:12

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг