UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

12 янв 15:22
Янгиликлар

Кураш

Нотинч вазият сабаб кураш бўйича жаҳон чемпионати Эронда ўтказилмайди

Теглар :  IKAЭрон
Бугун Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) Бошқарув қўмитаси XV Жаҳон чемпионати юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказади.

Ушбу дунё биринчилиги 31 январь — 5 февраль кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнорд шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди. Мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик ишлари юқори суръатда олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар қилинганди.

Аммо 28 декабрь санасидан эътиборан Эрон Ислом Республикаси ҳудудида иқтисодий муаммолар билан боғлиқ аҳоли норозилик намойишлари кузатилмоқда. Вужудга келган вазият муносабати билан Халқаро Кураш ассоциацияси ушбу ҳолатни доимий равишда диққат марказида ушлаб, Эрон Ислом Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда Эрон Кураш федерацияси билан узвий ва мунтазам алоқада бўлиб келмоқда.

Шу муносабат билан, бугун IKA Президенти раислигида Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати масаласига бағишланган Халқаро Кураш ассоциацияси Бошқарув қўмитасининг шошилинч йиғилиши ўтказилиши белгиланди. Йиғилишда Бошқарув қўмитаси аъзолари, шунингдек, тегишли ҳамкор ташкилотлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган. 

Йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорлар жамоатчиликка тезкор тарзда тақдим этилади. Катта эҳтимол билан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати манзили ўзгариши мумкин. Мезбонлик учун асосий даъвогар Ўзбекистон! Катта эҳтимол билан жаҳон чемпионати Рамазон ойидан кейин ўтказилади. Аслида ушбу мусобақа ўтган йили Туркияда ўтказилиши керак эди. Лекин тайёргарлик даражаси етарли бўлмагани учун IKA Бошқарув қўмитаси октябрь ойида Туркиядан мезбонлик олиб қўйилган ва Эронга берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг