12 апр 13:01
Янгиликлар
Теннис
Новак Жокович навбатдаги "Катта учлик" қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович келажакдаги "Катта учлик" қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Бизнинг спортда Карлос Алькараздек чемпион борлигидан хурсандман. Карлос ҳали жуда ёш. У ва Янник Синнер ўртасидаги ўйинларни Индиан-Уэллс ва Майамидаги турнирлар финалида кузатдик. Ушбу икки йигит ва Хольгер Руне келажакда Тур етакчилари бўлишади. Улар навбатдаги "Катта учлик" бўлишлари мумкин", - деди Жокович.
Ҳавола :
Манба : L’Équipe
Фикрлар