11 янв 15:22
Янгиликлар
Дзюдо

Нуриллаев 1/4 финал остонасида тўхтади
Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича мавсумнинг илк IJF мусобақаси биринчи кунги беллашувлари давом этмоқда.
Афсуски, Диёра Келдиёровадан кейин Сардор Нуриллаев ҳам Қатар "Мастерс" турниридаги иштирокини якунлади. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нуриллаев иккинчи давра беллашувида исроиллик тажрибали рақиб Барух Шмаиловга имкониятни бой бериб қўйди. Юртдошимиз биринчи давра учрашувида бразилиялик Виллиан Лимадан устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар