UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10WBC Райан Гарсия - Жозеф Диас жангини ўтказишга рухсат берди 0 09:49ФОТО Карикатура: Каванидан воз кечилдими? 0 09:28Бугун ҳарбий боксчилар ўртасидаги ЖЧда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади (рўйхат + линк) 0 09:07Шаронов Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди + ФОТО 0 08:46Конорнинг дўсти ва спарринг шеригини Нью-Жерсида қамоққа олишди. Улар полицияга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди + ВИДЕО 0 08:25"Интер" "Фиорентина"ни енгиб, А Серия пешқадамига айланди (бошқа натижалар) 0 08:04Емельяненко нима учун Тарасовни нокаутга учратмаганини тушунтирди 0 07:43Зарруҳ Адашев АҚШга жўнаб кетди, уни ота-онаси кузатиб қўйишди + ФОТО 0 07:22Сув полоси: Ўзбекистон чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди 0 07:01"Атлетико"дан камбэк, Суарес яна қутқарувчи ролида 0 20:29Ҳарбий боксчилар ўртасидаги ЖЧ: Тўртта жангда тўртта ғалаба! 0 19:57Токио-2020 таҳлили: Диққатимиз марказида олимпиада медалини берган спорт курашлари 1 19:36"Барселона" "Гранада" билан ўйинда 54 та(!) узатмани амалга оширди 0 19:05Дзюдочиларимизнинг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:3918 ёшли Эмма Радукану заргарлик бренди билан ҳомийлик шартномасини имзолади 0

16 июл 15:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нурмагомедов Емельяненко билан битта даражада туришини айтди. Аслида ҳам шундайми?

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов ESPN'га берган интервьюсида ўзини ММА афсоналари Федор Емельяненко, Андерсон Силва, Жон Жонс ва Жорж Сен-Пьер билан битта даражада эканлигини айтди.

Бу интерьвюдан сўнг кўплаб ММА мухлислари ва мутахассислари Емельяненко ва Нурмагомедовни солиштиришни бошлаб юборди.

Буюк мерос

Ўтган йилнинг ёзида АҚШнинг энг катта телерадиосетларидан бири Columbia Broadcasting System (CBS) барча даврларнинг энг кучли ММА жангчиларини рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда албатта Хабиб ва Федор ўрин эгаллашди. "Сўнгги Император" рўйхатнинг тўртинчи поғонасидан жой олган бўлса, "Бургут" эса олтинчи ўринни эгалалган. Дастлабки уч ўриндан эса, Жон Жонс, Андерсон Силва ва Жорж Сен-Пьер жой олишган.

Ҳеч кимга сир эмаски, Емельяненконинг жангларини кўриб катта бўлган. Ҳаттоки, у 2013 йилда Федорни барча даврларнинг энг кучли жангчиси деб атаган. Бироқ у вақтларда Хабиб ҳали UFC чемпион бўлмаган ва рекорди ҳам 29-0 эмас эди. Шунингдек, бу йилда ММА олами бошқа бир афсона Жорж Сен-Пьер ҳақида гапиришни бошлаганди. Лекин Хабиб барибир Емельяненконинг мухлиси бўлиб қолаверди.

Хабиб афсонасининг жангини илк бор жонли тарзда 2016 йилда кўришга эришди. Хабиб нима учун Емельяненко бу даражада мухлислик қилиши деярли аниқ. Чунки айнан Федор Россияда ММА спортини омаллашига сабабчи бўлган.


Федор Емельяненконинг фаолиятига назар

Федор 2000 йилдан бери жангларда иштирок этиб келади. Профессионал даражада эса 20 ёшидан бери ҳаракат қилади. Шунингдек, Емельяненконинг жанг қиладиган вазни ҳам жуда муҳим. Чунки оғир вазн доим ММАда асосий вазн ҳисобланган. Бу ерда мағлубиятсиз фаолиятини якунлаш жуда ҳам қийин. Чунки битта зарба барчасини ўзгартириб юборади. Федор Хабибдан фарқли равишда жуда катта ёшда ҳам жанг қилишда давом этмоқда. У фаолияти давомида 39 та жангда ғалаба қозонган ва олтита баҳсда эса мағлубиятга учраган. Эътиборлиси, мағлубиятларининг бештасини 2010 йилдан сўнг қабул қилиб олган. Бу дегани Емельяненконинг мағлубиятларини асосий қисми 34 ёшдан ўтганидан сўнг содир бўлган. Агар "Сўнгги Император" ҳам Хабиб сингари вақтли фаолиятини якунлаганда унинг рекорди 31-1 бўлган бўларди.

Федор UFC камарини қўлга киритмаган деган гап сўзларни ҳам ишлатиш мумкин. Аммо унинг даврида Япония промошуенлари UFC'нинг даражасидан анча катта бўлганлигини ҳам ҳисобга олиш керак.

Федор ўзидан буюк авлодни ҳам қолдирди.

Унинг шогирдлари аллақачон Bellator'ни забт этишни уддалашди. Шунингдек, Емельяненко Хабибдан фақрли равишда исталган услубда жанг қилиш қобилиятига ҳам эга бўлган.

Хабиб мукаммал натижага эришган

Хабиб мукаммал натижага эришган десак бўлади. Чунки ҳаммага ҳам фаолиятини мағлубиятсиз якунлаш насиб этмаслиги аниқ. Хабиб фаолиятидаги 29 жангнинг барчасида ғалаба қозонган, сўнгги асосий тўртта рақибини эса муддатдан аввал мағлуб этган.

Хабиб Емельяненкодан фақрли равишда 32 ёшида фаолиятини якунлади ва шу тариқа Федорнинг хатосини қайтармади. Хабибнинг бошқалардан устун томони ҳар бир нарсага алоҳида эътибор берди ва бу ғалаба калитига айланди.

Агар натижа ҳақида гапирадиган бўлсак, Хабиб барча даврларнинг энг яхшиларидан бири, аммо у Федор каби катта авлод ҳали қолдиришга эришмади.

Кўпинча, Нурмагомедовни узоқ вақт чўққида туриши мумкинлигини исботламасдан кетгани учун айблашади. Шунингдек, у атиги учта ҳимоя жангини ўтказгани ҳам кўпчиликка маъқул келмади. Хабибнинг жанг услуби ҳам мухлисбоп эмаслиги кўп бора танқид қилинган. У фаолияти давомида жуда кам рақибларини нокаут қилишга эришган.

Нима бўлган тақдирда ҳам Хабиб Нурмагомедов ва Федор Емельяненко ММА афсоналаридан бири бўлиб қолиши аниқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
17 июл 02:33:23
Alisher Otakulov
Хақиқатдан хам, наминча Хабиб Хабиб деб хар куни тухтовсиз ёзасилар. Бошқа спортсменлар камми. Ё бирон киши заказ берганми ? Булдида Энди оламспорт,спортни тарк этдими эттида Энди. Хафтада бир ёзинглар хеч булмаса илтимос.
+1   
16 июл 20:47:12
Abdulg'affor Xudoyberdiyev
1kundagi olamsportsagi 6ta xabarning 2tasi Xabib haqida. Hurmatli admin qo‘pol qilib aytganda zaybal qildiz. Faoliyatini tugatgan boetsni nima qizig‘i bor, nima yeb nima deganini baribir jang qilmaydiyu, piari endi qiziqmas, xuddi tishi yo‘q bo‘ridek... Ronaldinyo, Bekham ham qiziqmas faliyatini tugatdi bizga jangi qiziq hayoti poxxuy, kanaldan bezdirasiz shunaqa qilurib o‘zimizning ham auditoriyasi katta trenddagi sportchilarni yozing, Shohjahon, Shaxram, Mahmud bularning ham muxlislari ko‘p instada 1.5-2mln podpischiki bor
-1   
17 июл 07:27:45
Uzback
Alisher Otakulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хақиқатдан хам, наминча Хабиб Хабиб деб хар куни тухтовсиз ёзасилар. Бошқа спортсменлар камми. Ё бирон киши заказ берганми ? Булдида Энди оламспорт,спортни тарк этдими эттида Энди. Хафтада бир ёзинглар хеч булмаса илтимос.
Карен нимага Хабиб хакида чикаради билиб олинг

Биринчидан просмотр коп корилади
Иккинчидан Енгилмас жангчи 29:0
Учинчидан Оша хозир енг зор деб юрган жангчиларизни (Конор, Порье) индаме без шанс ютган
Тортинчидан Хабибни мухлислари коп хабарлари сизга ёкмаса бошкаларга ёкади
-1   
16 июл 21:27:43
Uzback
Abdulg'affor Xudoyberdiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1kundagi olamsportsagi 6ta xabarning 2tasi Xabib haqida. Hurmatli admin qo‘pol qilib aytganda zaybal qildiz. Faoliyatini tugatgan boetsni nima qizig‘i bor, nima yeb nima deganini baribir jang qilmaydiyu, piari endi qiziqmas, xuddi tishi yo‘q bo‘ridek... Ronaldinyo, Bekham ham qiziqmas faliyatini tugatdi bizga jangi qiziq hayoti poxxuy, kanaldan bezdirasiz shunaqa qilurib o‘zimizning ham auditoriyasi katta trenddagi sportchilarni yozing, Shohjahon, Shaxram, Mahmud bularning ham muxlislari ko‘p instada 1.5-2mln podpischiki bor
Sizga qiziq bo'lmasa bizga qiziq sizga Khabib haqida habar yoqmasa kirib o'qimeng o'zizga maqulini o'qing
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг