24 авг 10:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди
UFC енгил вазн тоифасида собиқ чемпионлик даъвогари, россиялик Умар Нурмагомедов дунёнинг энг кучли ташкилотидаги фаолиятига оид мақсадларини очиқлади.
"Албатта, мен чемпионлик камари учун жанг қилишни истайман. Ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ — мен камар учун жанг қилмоқчиман. Ва, албатта, мен Двалишвили билан реванш ўтказмоқчиман. Бу режага мувофиқ бўлмаган ягона жанг бўлди. Ўзим учун билиб олмоқчиманки, қўлим синмаган ҳолатда қандай нафас олардим ва бу уч раундни қандай ўтказардим. Мен ўзим учун бу савол белгисини ёпмоқчиман", — деди Нурмагомедов Red Corner MMA YouTube-каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Умар Нурмагомедов ўзининг профессионал ММА рекордида 20 та ғалаба (шундан тўққизтаси муддатидан олдин) ва битта мағлубиятга эга.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар