UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0

23 дек 15:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди

Россиялик 34 ёшли UFC жангчиси Ринат Фахретдиновга дунёнинг энг кучли лигаси раҳбарлари томонидан чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Татаристонлик "Гладиатор" ярим ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётганди. У UFC ростеридан чиқарилди. Промоушен Ринатнинг ижобий статистикасига қарамай, у билан шартномани узайтирмасликни лозим топди. Фахретдинов UFC промоушенида 7 та жанг ўтказиб, 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди. 

Умуман олганда, Ринат профессионал MMAдаги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказган (24 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият). Фахретдинов сўнгги учта жангида (барчаси UFC`да) ғалаба қозонган. Охирги жанги 2025 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган, ўшанда у швециялик Андреас Густафссонни биринчи раундда нокаутга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC 308 турнирида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевга айнан Ринат Фахретдиновга қарши октагонга чиқиши керак эди. Лекин Рўзибоевнинг жароҳати сабаб ушбу жанг амалга ошмай қолганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг