14 авг 08:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Сан-Пауло турнирининг марказий жанги расман эълон қилинди
4 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири ўтказилади.
Мазкур мусобақанинг марказий жанги эълон қилинди.
Унга кўра, асосий жангда оғир вазн тоифасида UFC рейтингида 9-ўринда бораётган бразилиялик Жаилтон Алмейда (19-2-0) 5-поғонадаги америкалик Кёртис Блэйдс (17-4-0) билан тўқнаш келади. Жанг 5 раунд этиб белгиланган.
Аҳамиятлиси, мазкур мусобақанинг прелим кардида ўрта вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) бразилиялик Кайо Борральо (14-1-0) билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Кёртис Блэйдс ўзининг сўнгги жангини Сергей Павловичга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. Жаилтон Алмейда эса охирги жангида Жаирзиньо Розенстрайкдан устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар