UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

18 май 16:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев "вызов" ташлаган жангчи ким?

Хабарингиз бор, бугун АҚШда ўтган UFC турниридаги ғалабасидан сўнг Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини Бо Никалга қарши ўтказмоқчи эканини айтганди.

Хўш, америкалик аралаш яккакураш устаси ҳақида нималар маълум? Бо Никал - 1996 йилнинг 14 январь куни АҚШнинг Колорадо штати Райфл шаҳарчасида дунёга келган. Оиласи билан Вайоминг штатига кўчиб ўтганидан кейин унинг спортдаги фаолияти бошланади. У ўқиш билан параллел равишда эркин кураш билан шуғулланган. 

2013 йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, якунда 76 кг вазнда кучли бешликдан жой олган. 2019 йил 92 кг вазн тоифасида АҚШ Очиқ чемпионати ғолибига айланди. Шу йил 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Университетлар ўртасида ўтказиладиган NCAA чемпионатларида Пенсильвания штати университети таркибида уч бор (2017, 2018, 2019) чемпион бўлган.

Токио-2020 Олимпиадасига саралаш мусобақасида қатнашган, аммо университетдаги жамоадоши Дэвид Тейлорга имкониятни бой бериб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидан қолиб кетганди. Айнан Олимпиада саралашидаги омадсизликдан сўнг у ўзини ММАда синаб кўришга аҳд қилди. 

2022 йилинг 3 июнь куни Хорхе Масвидаль томонидан ташкил этилган iKon FC 3 турнирида ММАдаги дебютини ўтказди. У 33 сонияда Жон Ноландни нокаутга учратди. Ўша йилнинг 9 августида Дана Уайт даъвогарлар саралаш турнирида Зак Боррегага қарши жанг ўтказиб, рақибини бир дақиқада бўғиб қўйди. Орадан 10 ҳафта ўтиб, 27 сентябрь куни у навбатдаги Дана Уайт даъвогарлар саралаш турнирида октагонга чиқди. Бу сафар Бо Донован Бирдани 52 сонияда бўғиш усули билан таслим этди. Айнан шу жанг унга UFC эшикларини очди.

2023 йилнинг 4 май куни Никал дунёнинг энг кучли Лигасида дебют қилди. Қизиғи, промоушен раҳбарлари уни дебют жангидаёқ рақамланган турнир кардига қўйишди. UFC 285 турнирида у Жейми Пикеттни иккинчи дақиқада учбурчак усулида бўғиб қўйишга муваффақ бўлди. Биринчи жангдаёқ уни турнир бонусига лойиқ кўришди. 

Бугунгача, яъни ўтган икки йил ичида у UFC промоушенида 8 та жанг ўтказишга улгурди. Ҳисобида 7 ғалаба ва 1 мағлубият бор. Ягона мағлубиятини сўнгги жангида қабул қилиб олганди. Шу йилнинг 3 май куни АҚШнинг Айова штати Де-Мойн шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 67 турнирида Ренье де Риддерга техник нокаут билан ютқазиб қўйганди. Сэндхаген - Фигередо оқшомидан ўрин олган ушбу жангнинг иккинчи дақиқасида Риддер тиззаси билан берган зарбаси эвазига Бо Николни техник нокаутга учратганди.    

Нурсултон Рўзибоев асосий базаси эркин кураш бўлган Бо Никол билан жанг қилиш истагини билдирди. Ўрта вазн тоифасда муваффақиятли одимлаётган америкалик аралаш яккакураш устаси 7 та ғалабасидан 6 тасини муддатидан аввал қўлга киритган. Бугун айниқса, биринчи раундда партерда қийналган Нурсултонга айнан партерда жанг қилишни хуш кўрадиган рақиб билан тўқнаш келиш катта таваккал!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг