UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Хабиб телефонда камроқ вақт ўтказишни маслаҳат беряпти 0 09:18Пётр Ян - Мераб Двалишвили трилогияси Абу-Дабида ўтказилади 0 08:53ЖЧ-2026да Мессига суиқасд тайёрланган 0 08:07Оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бир бронза медалига эга чиқишди 0 18:53"Бу уларга таъсир қиларди". Хабиб жанг пайтида рақиблари билан тез-тез гаплашиб турганини тушунтирди 0 18:10"Ҳазиллашмаяпман". Стрикленд Трамп ва Гитлер ўртасида ўхшашликни кўрсатди 0 17:35"Реал" ёзда Александр-Арнольдни сотиш ниятида эмас 0 16:59Хабиб нима учун Макгрегорни ҳеч қачон ҳақорат қилмаганини тушунтирди 0 16:14Икки вазнда собиқ UFC чемпиони промоушендаги ҳакамликни танқид қилди 0 15:33Усик фаолиятидаги сўнгги жанг ҳақида: "Бизда иккита вариант бор" 0 14:57"Манчестер Юнайтед" дарвозабони бошқа клубга ўтди 0 14:16"У билан ҳаммаси тамом бўлган". Оверим Макгрегор ҳақида 0 13:40Алматидаги катта масштабдаги халқаро ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:58Жавоҳир Синдаров: "Мен Гукешнинг энг кучли версиясига тайёрланяпман" 0 12:33УЕФА жазмани билан боғлиқ жанжал сабаб Инфантинонинг фаолиятини текширмоқчи 0

25 июл 16:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг боксдаги жанги бекор қилинди

Яқиндагина UFC'да муваффақиятли дебют қилган аралаш яккакураш устамиз Нурсултон Рўзибоевнинг бокс жангида рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, шаҳрихонлик спортчимиз 30 июль куни Аkhmat Fighting промоушени томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳисоб бўйича 4-турнирда россиялик Сергей Гороков (13-6-2)га қарши рингга чиқиши керак эди. 

Аммо бу жанг ўтказилмайди. Бунга Нурсултоннинг UFC билан шартномасидаги бандлар сабаб бўлди. Рўзибоев келишувга кўра нафақат бошқа ММА ташкилотлар, балки бокс жангларида ҳам иштирок эта олмайди. 30 июль кунги бокс оқшомида Нурсултоннинг укаси Машраб Рўзибоев жанг ўтказади.  

"Биз Нурсултонга 2-3 та бокс жангидан кейин камар учун жанг ташкил этиб беришни режалаштиргандик. Бокс жанглари унга октагонда ҳам ёрдам берарди. Афсуски, Рўзибоевнинг UFC билан имзолаган шартномасида нафақат ММА, балки бокс жангларида ҳам иштирок этиши қатъий тақиқланган экан. У шу кунги бокс оқшомида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Бокс мухлислари унинг укаси Машраб Рўзибоевнинг жангини кўришлари мумкин бўлади", - деди ташкилотчилардан бири бизга берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев аввал ҳам АFP турнирида икки бор бокс жангида рингга кўтарилган ва ҳар иккисида ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг