UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57FIFA Series. Ўзбекистон Габонни мағлубиятга учратди 0 18:45МЮ италиялик хавбекни қўлга киритмоқчи 0 18:20Одилхон Тошкентда жанг қилади. Рақиб эълон қилинди (ВИДЕО) 0 17:56Георгий Агзамов халқаро хотира турнири якунланди 0 17:30Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди 0 17:04Абдуқодир Ҳусанов Габон билан баҳсда майдонга туша олмайди. Сабаби маълум 0 16:39Эртага Самарқандда ATFC 28 турнири бўлиб ўтади 0 16:14Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди 0 15:49UFC Сиэттл турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 15:242026 йилда футбол клублари учун 560 млрд сўм ажратилади, Суперлига ва Пролига футболчилари даромад солиғидан озод этилади — Президент Қарори 0 15:01Эдди Хирн Жошуа қайси боксчи учун рингга қайтишга тайёрлигини айтди 0 14:40Арман Царукян фаолиятидаги энг қийин рақиби ким бўлганини айтди 0 14:18Делла Маддалена Махачев билан жангда йўл қўйган асосий хатоси қандай бўлганини айтди 0 13:54Ўзбекистон 1 апрель куни ЖЧдаги сўнгги гуруҳдошини билиб олади 0 13:25Муроджон Аҳмадалиев баҳордаёқ рингга қайтмоқчи 0

01 июл 15:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби: 10 та жангнинг ҳаммасида муддатидан аввал ғалаба! Жанг учун ўртача тўрт дақиқа сарфлайдиган Бруно “Халк” Феррейра

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев UFC'даги дебют жангини ўтказади.

Ташкилот Нурсултон учун илк жанги учун жуда жиддий рақиб берди. Рақиб — Бруно Феррейра! Профессионал фаолияти давомида ҳали мағлуб бўлмаган. 10 та жанг ва барчаси муддатидан аввал якунланган.

Бразилиялик жангчининг тўлиқ исми — Брунно Клинтон Ангулски Сантьяго Феррейра. Феррера 1992 йилда Бразилиянинг Парана шаҳрида дунёга келган. Бразилияда туғилган ўғил болаларнинг иккита қизиқиши бўлади: бири футбол, иккинчиси греплинг. Бугунги қаҳрамонимиз ёшлигидан греплинга боришга қарор қилди. Перрейра профессионал ММАга келгунга қадар юртида анча машҳур дзюдо устаси ҳисобланган. У дзюдо бўйича уч карра Бразилия чемпиони ҳисобланади. Панамерика ўйинларида эса кумуш медалга эга чиққан. 

Шундан сўнг “Халк” профессионал ММАга кириб келди. У ММАдаги дебют жангини 2019 йилда ўтказган. Ўшанда унга Робсон Лима рақиблик қилади. Феррейра рақибини биринчи раунднинг ўзида бўғиб қўяди. UFC'га эса 2022 йилда Dana Whiteʼs Contender Series 2022ʼдаги омадли иштирокидан сўнг келган. Унинг UFC'даги дебют жанги Грегори Родригесга қарши кечди ва ушбу жангда ҳам Феррейра рақибини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. 

Умумий ҳисобда, Бруно “Халк” Феррейра фаолияти давомида 10 та жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган. У ҳали ҳеч бир жангида рақибларини учинчи раундга қадар олиб бормаган. “Халк” рақибларини ухлатиб қўйган. Бруно ёшлигидан кураш билан жиддий шуғулланганига қарамай, жангларининг еттитасида рақибларини нокаут қилган. У чапақай ҳисобланади. “Халк” асосан тик турган ҳолда жанг қилишни ёқтиради. У сўнгги тўртта жангида рақибларини нокаут қилишга эришган. 

Феррера "Тapology.com" сайтининг бутун жаҳон ўрта вазн жангчилар рейтингининг 28-поғонасидан жой олган. Солиштириш учун Нурсултон Рўзибоев ушбу рейтингда 98-ўринни эгаллаб турибди. 

Эртага тонгда бўлиб ўтадиган жангда ҳамюртимиздан ажойиб ғалаба кутиб қоламиз ва унга бу борада омад тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг