UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

26 мар 00:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум — манба

Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги жанги бўйича маълумотлар пайдо бўлди.

31 ёшли ҳамюртимиз 17 май куни Лас-Вегесдаги (АҚШ) UFC Apex мажмуасида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнири доирасида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда инсайдер Алекс Беунин ўзининг X'даги саҳифаси орқали хабар берди.

Маълум бўлишича, Рўзибоевга АҚШ вакили Дастин Стольцфус рақиб бўлади. Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилиши кутиляпти. Нурсултон сўнгги жангини ҳам шу вазнда ўтказганди.

Маълумот учун, бу Нурсултоннинг UFC'даги бешинчи жанги бўлади. У мазкур Лигада ҳозирга қадар 4 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Фаолияти давомида эса 35 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дурангни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

33 яшар Дастин ҳисобида эса 16 та ғалаба ва 6 та мағлубият (UFC: 3-5) бор.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг