UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40ИНТЕРВЬЮ. Боксдан ММАга ўтган қизалоқ Махлиё Хабибуллаева 0 14:27Фирибгарликда айбланган GFL Лигаси яна қайтаётганини эълон қилди. Илк турнирнинг марказий жанги Тони Фергюсон иштирокида ўтади 0 13:53Икки нафар конкурчимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 0 13:28Бугун хет-трик қайд этган Дэвид 60 йилдан сўнг ушбу натижага эришган илк футболчи бўлди 0 12:59UFC Хитойга қайтмоқда (ПОСТЕР) 0 12:28Синдаров рапид Жаҳон чемпионатида Магнус Карлсенни қора доналарда мағлуб этди 0 11:56Достон Бозоров АҚШ визасини қўлга киритди + ВИДЕО 0 11:27Швейцария ва Босния ўртасидаги ўйинда тарихда юз бермаган ҳолат содир бўлди 0 10:53Оқ уйдаги UFC турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олинди 0 10:14UFC 330 турнири кардига даъвогарлик жанги қўшилди 0 09:39Бир жанг тарихи: Руслан Чагаев vs Владимир Кличко! 0 09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0

30 авг 11:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

ОАВ: АIBА 2024 йилги Париждаги ўйинларда Олимпия мақомини қайтариб ололмайди

Манбаларга кўра, ХОҚ россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги федерация раҳбариятидан шубҳаланмоқда.

Халқаро бокс федерацияси (АIBА) 2024 йилги Париждаги Олимпиада ўйинларинида Олимпия мақомини қайтариб ололмайди, чунки ХОҚ АIBА раҳбариятига шубҳа билан қарайди. Бу ҳақда ХОҚдаги манбаларга таяниб, Insidе the Games журналисти Лиам Морган Тwitter'да маълум қилди.

«ХОҚ манбалари АIBА Париж Олимпиадасидан олдин тикланмаслигини тахмин қилишди, чунки ташкилот раҳбариятига шубҳа бор», - деб ёзади у.

2020 йил 12 декабрдан бошлаб АIBАга россиялик Умар Кремлёв бошчилик қилади. 27 августда у 2024 йилга келиб АIBАга Олимпия мақомини қайтариш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганини айтди, чунки унинг раҳбарлиги остида федерация барча керакли ислоҳотларни мустақил экспертлар, шу жумладан ташкилотнинг собиқ раҳбарияти фаолиятини тергов қилаётган Ричард МакЛареннинг фикрларини инобатга олган ҳолда амалга оширган.

2018 йил 30 ноябрда ХОҚ Токио Олимпиадасида бокс бўйича баҳсларни чиқариб юборишни режа қилди. Бу қарор АIBАга қарши тергов бошланганидан кейин қабул қилинди. 2019 йил май ойида ХОҚ Олимпиадада бокс мусобақаларини ўтказишга қарор қилди. Шу билан бирга, АIBА ХОҚнинг молия, менежмент, ҳакамлик ва этика билан боғлиқ талабларини бажара олмагани учун тан олинганлик мақомидан маҳрум қилинган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг