UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

20 фев 12:48
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ 2`да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади

Теглар :  ОЧЛ 2
Нуфузи бўйича Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда турадиган ОЧЛ 2 турнирида нимчорак финал ўйинлари ўтказилди.

10-12 февраль дастлабки учрашувлар ўтказилган бўлса, жавоб ўйинлари 17-19 февраль оралиғида бўлиб ўтди.

Нимчорак финал якунларига кўра, ҒАРБ минтақасидан БААнинг "Ал Васл", Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн", Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ҳамда Қатарнинг "Ал Аҳли" клублари 1/4 финалга йўл олишди.

Шунингдек, ШАРҚ минтақасида ҳам чорак финалчилар аниқланди. Таиланднинг "Ратчабури" ва "Бангкок Юнайтед", Сингапурнинг "Тампинес Роверс" ҳамда Япониянинг "Гамба Осака" клублари ўз рақибларини ортда қолдириб кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишди.

Ушбу мавсум бу мусобақада Марказий Осиёдан тўртта жамоа қатнашди. Ўзбекистон Кубоги ғолиби сифатида илк бор қатнашган "Андижон" гуруҳдан чиқа олмади. Жамоамиз беш дуранг ва бир мағлубият билан 5 очко тўплаган ҳолда афсуски, гуруҳ босқичини охирги ўринда якунлади.

Бизга яхши таниш бўлган Душанбенинг "Истиқлол" клуби Тожикистон чемпиони сифатида турнирда қатнашиб, бу жамоа ҳам ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлади. Ён қўшниларимиз олтита ўйиннинг учтасида ғалаба қозониб, 9 очко тўплаган бўлишларига қарамай фақат тўплар нисбатига кўра, Ироқнинг "Ал Завра" клубидан ортда қолишди.

ОЧЛ 2да Туркманистондан иккита клуб иштирок этди. "Аҳал" ҳам худди "Андижон" ва "Истиқлол" сингари ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган бўлса, секин-аста юқорига одимлаб бораётган "Аркадағ" гуруҳдан чиқишни уддалай олди ва нимчорак финалда Саудиянинг "Ал Насср" клубига имкониятни бой берди. Ҳар иккала ўйин 1:0 ҳисобида риёдликлар фойдасига ҳал бўлганини эслаб ўтиш жоиз.

Шундай қилиб, Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг чорак финалида Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади. Одатдагидек буёғига яна араблар курашни давом эттиради. 1/4 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

"Ал Васл" - "Ал Насср"

"Ал Аҳли" - "Ал Ҳуссейн"

"Гамба Осака" - "Ратчабури"

"Бангкок Юнайтед" - "Тампинес Роверс"

Дастлабки учрашувлар 3-5 март, жавоб баҳслари 10-12 март кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа низомига кўра, чорак финал ва ярим финал ўйинлари иккита учрашувдан иборат бўлади. Ярим финал дастлабки учрашувлар 7-8 апрель, жавоб ўйинлари 14-15 апрелга белгиланган. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси 17 май куни ўтказилади.

ОЧЛ 2 регламентига кўра, Ғарбдан қайси жамоа финалга чиқса, финал шу жамоа майдонида бўлиб ўтади. Бу дегани ҳал қилувчи баҳсга БАА, Саудия Арабистони, Қатар ёки Иордания мезбонлик қилади. Яна бир маълумот, финал битта ўйиндан иборат бўлади ва бир пайтлар бўлгани каби жавоб баҳси ўтказилмайди.


Хайрулла Холиқов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг