UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0

27 авг 13:56
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Бугун Одил Аҳмедов жамоаси ўйнайди

Кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал дастлабки учрашувларига старт берилади.

Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ўз майдонида "Ал Садд"ни қабул қилиб, қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади. 

Эътиборимиз дастлаб 16:30да бошланадиган баҳсга қаратилади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" клуби билан беллашади. "Шанхай СИПГ" аввалги босқичда Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубини мусобақадан чиқариб юборди. "Урава Редс" эса Кореянинг бошқа бир жамоаси "Ульсан Хюндай"дан 3:0 ҳисобида устун келди. 

Хитой Суперлигасининг ўтган мавсумдаги ғолиби бу йил ОЧЛни ҳам ютишни мақсад қилган. Бироқ буни амалга ошириш осон бўлмайди. "Шанхай СИПГ"нинг чорак финалдаги рақиби "Урава Редс" анча кучли ҳисобланади. Бу жамоа бежизга 2017 йил ОЧЛда зафар қучмаган. Ўшанда японлар финалда "Ал Ҳилол"дан устун келишганди. Қизиғи шундаки, "Урава Редс" ОЧЛни ютган йили ярим финалда айнан бугунги рақибини мусобақадан чиқариб юборган. 

Лекин биз барибир Одил Аҳмедов жамоасига мухлислик қиламиз. Ўйлаймизки, бу галги тўқнашувда омад шанхайликлар томонида бўлади.

Кечқурун соат 22:45дан бошлаб Саудия Арабистони "Эл Класикоси" гувоҳи бўламиз. Чунки бунда икки азалий рақиблар "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" ОЧЛ ярим финал йўлланмаси учун дастлабки беллашувни ўтказишади. "Ал Иттиҳод" ҳам, "Ал Ҳилол" ўзига яраша бой тарихга эга клуб. "Ал Иттиҳод" аввалги босқичда Эроннинг "Зобаҳан" клубидан устун келган бўлса, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг яна бир жамоаси "Ал Аҳли"ни икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди. 

Бугунги баҳс Ромариньо ва Бафетимби Гомиснинг ўзаро тўқнашувига айланиши кутилмоқда. Ромариньо ўтган беш йил ичида ОЧЛда 18та гол уришга муваффақ бўлди. Бафетимби Гомис ҳам тўпурарликда бошқалардан қолишмаяпти ва деярли ҳар ўйинда гол уряпти. Француз ҳужумчиси ҳозирча бу йил ОЧЛда 7та гол урди. Ўтган мавсум эса Саудия Арабистони чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган. 

ОЧЛ-2019. 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар


26 август. 22:45 

"Ал Наср" - "Ал Садд" 2:1


27 август. 16:30 

"Шанхай СИПГ" - "Урава Редс"


27 август. 22:45

"Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол"


28 август. 17:00

"Гуангжу Эвергранд" - "Кашима Антлерс"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг