UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0 16:42Ижтимоий тармоқда Қозоғистоннинг Париж-2024 учун экипировкалар тўплами суратлари тарқалди 0 16:21АПЛда "Олтин қўлқоп" учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 16:00Абдураимова рейтингда ўзидан анча қуйидаги теннисчига ютқазди 0 15:39Расман. UFC Манчестерда рақамли турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 15:18Қиличбозларимиз лицензион турнирда иштирок этади 0 14:57Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди 0 14:36Порье UFC'нинг чемпионлик жангида иштирок этувчилар учун тайёрлаган қўлқопларидан фойдалана бошлади + ФОТО 0 14:15Ўтган ҳафта Шимкентда чемпион бўлган Фомин илк даврадаёқ 1167-ракеткага ютқазди 0

02 сен 14:13
Янгиликлар

Футбол

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ЖЧ-2022 саралаши олдидан футболчиларимиз билан учрашди

Олдинда Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоаларини жуда масъулиятли ўйинлар кутиб турибди.

Миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг иккинчи босқичи доирасидаги ўйинларини ўтказади. Олимпиячиларимиз эса Токио-2020 йўлланмасини тақдим этувчи қитъа биринчилигига ҳозирлик олиб бормоқда.

Ҳозирда ҳар икки терма жамоа ҳам пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказмоқда. Ўйинлар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти иккала терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов, , Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири – Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти – Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда ЎФА Биринчи вице-президенти – Равшан Эрматов иштирок этишди.



Миллий ва олимпия терма жамоа аъзолари билан очиқ ва самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Абдужаббор Абдувоҳидов ҳар икки терма жамоамиздан ҳам мухлислар юксак натижалар кутаётганини таъкидлаб, терма жамоа вакилларидаги кайфият қандай экани билан қизиқишди ва бўлажак ўйинларда омад тилашди.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов футболчиларга мурожаат қилди:

“Бизни олдинда жуда катта ва масъулиятли ўйинлар кутиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳали бирор марта Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида қатнашмаган. Ҳар сафар бизга нимадир – 1 очко ёки 1та гол етмай қолади. Мухлислар учун эса бу аламли натижа. Кўпинча бу нарсани омад юз ўгириши билан изоҳлаймиз. Лекин омаднинг ортида меҳнат ва ҳаракат ётади. Омад меҳнат қилган одам билан ҳамиша ёнма-ён юради. Шундай экан бўлажак мусобақаларга биз ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. Ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

Ҳозирги пайтда биз учун аҳамиятсиз нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса, ҳар бир рақибга қарши ҳал қилувчи ўйинга чиққандек жиддий ёндошишимиз керак. Биз учун ҳар бир ўйин ва ҳар бир гол муҳим. Сўнгги дақиқаларгача юз фоиз куч билан ўйнашимиз талаб этилади. Битта гол уриб олиб, кейин хотиржамликка берилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.



Давлатимиз раҳбари менга ушбу масъулиятли лавозимни топшираётганда юртимиздаги миллонлаб мухлислар, айниқса, ёшларимиз кайфиятига футболнинг қанчалик таъсир қилиши, шунинг учун ҳам футболда энг аввало адолат ўрнатилиши, қолаверса, ижобий натижалар қайд этилиши муҳим эканини таъкидлаб ўтган эдилар.

Биз ассоциациядаги фаолиятимизнинг дастлабки кунларидан футболда ҳалол ўйин принциплари устуворлигини таъминлашга эътибор қаратдик. Келишилган ўйинлар каби иллатларга қарши кураш бошланган ва бундан кейин ҳам давом этади. Шунда мухлислар бизга ишонишади, чемпионатимизга, терма жамоамизга бўлган эътибор тикланади.

Ҳозирги кундаги энг муҳим вазифа – мухлисларимиз ишончини оқлаш. Моддий масалалар эса иккинчи даражали. Агар ижобий натижа қайд этилса, сиз тарихда қоласиз, мухлисларимиз орзулари ушалади. Ана ундан кейин моддий томони ҳам ўз-ўзидан яхшиланади, сизни дунё кўради, трансфер масалаларига ҳам бу яхши таъсир қилади. Қолаверса, ҳозирдан сизга айтиб ўтишим мумкинки, сизнинг ҳар бир ютуғингиз муносиб тарзда мукофотланади.



Сизда қандай муаммо бўлса, биз ҳал қилишга тайёрмиз. Бемалол очиқ тарзда барча муаммо ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтишингиз мумкин. Балки ҳозир гапира олмаётгандирсиз, аммо ҳамма вақт сизнинг ёнингизда терма жамоалар бўлими раҳбари Азиз Ҳайдаров бор. Узоқ йиллар терма жамоа аъзоси бўлиб ўйнаган, бу соҳани ичидан билган инсонни бежизга бу лавозимга тайинлаганимиз йўқ. У сиз билан бизнинг ўртамизда кўприк вазифасини бажара олишига ишонамиз.

Футболчи учун энг муҳим жиҳат – бу ўзига бўлган ишонч. Мен сизлардан айнан шуни кутмоқдаман. Сиз ҳеч қайси бир футбол юлдузидан кам жойингиз йўқ. Ўзингизга ишонинг, ортингизда халқ турганини ҳис этинг, мақсад сари охиригача интилинг. Ўз навбатида биз футболчилар ва мураббийлар штабига тўлиқ ишонч билдирамиз. Ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилиб, албатта ўз мақсадимизга эришамиз”, - Абдусалом Азизов.



Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Эктор Купер кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканини билдирди. Бош жамоамиз устози айни пайтда терма жамоамиз ихтиёрида бўлган футболчиларнинг ҳаракатлари ва жисмоний ҳолатидан кўнгли тўлаётганини таъкидлаб, барча бир мақсад йўлида бирлашиб, аҳил жамоа бўлиб бош мақсад – мундиал йўлланмаси қўлга киритилиши йўлида биргаликда меҳнат қилишини алоҳида қайд этди.

Қолаверса, Олимпия терма жамоа бош мураббийи Любинко Друлович ҳам олимпиячиларимиз қитъа чемпионатига жиддий ҳозирлик олиб бораётгани, барча йигитлар олдиларидаги масъулиятни тўла ҳис этиб, машғулотларда қаттиқ тер тўкаётганини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан иккала жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳамда Ислом Қобилов терма жамоа аъзоларининг барчаси олдинда турган муҳим учрашувларга ҳар жиҳатдан тайёр эканини, мухлислар орзиқиб кутаётган мақсад йўлида тинмай меҳнат қилинишини билдиришди ва бу йўлда бор куч-маҳорат ишга солинишига ваъда беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг