UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Жавоҳир Синдаров: “Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим" 0 08:03Эрон ЖЧ-2026 иштирокидан воз кечиши мумкинми? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди 0 22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0 14:56UFC рейтинги. Богдан Гусков икки поғона пастлади, Пауло Коста ундан юқорига жойлашди 0 14:26Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди 0 14:02Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0

05 авг 17:19
Янгиликлар

Футбол

ЎФА тотализаторда иштирок этган шахсларни жазолади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси олдида турган асосий вазифалардан бири футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатларга қарши кескин кураш олиб бориш.

Шу мақсадда фаолият олиб бораётган Этика қўмитаси яна бир ҳолатни аниқлади ва жазо белгилади.

Унга кўра, "Оқ-тепа" клубининг собиқ бош мураббийи Ярослав Крушельницкий 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди. 2019 йил 12 июнь куни ўтказилган "Оқ-тепа" ва "Ифтихор" футбол клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Крушельницкий мураббий бўла туриб тотализатор ўйнига аралашгани маълум бўлди. Жазо тайинлашда Ярослав Крушельницкийнинг ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлигини инобатга олинди.

Ўша учрашувда "Ифтихор" клуби шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда эса "Қизилқум" жамоасида фаолият олиб бораётган Нодир Камолов ҳам тотализатор ўйини иштирокчисига айлангани аниқланди. Камолов ҳам ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлиги учун Қўмита томонидан ЎФА интизом кодексининг тегишли бандига асосан олти ой муддатга муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

ЎФА Этика Қўмитаси футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчиларни профессионаллик, тартиб-интизом ва ҳалоллик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашга чақиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг