UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23"Кейинги сафар ўзим каби бўламан". Двалишвили Янга қарши реваншдаги хатосини айтди 0 18:02Диллиан Уайт Фьюри — Махмудов жангига тахмин берди 0 17:41"Бавария”, "Ливерпуль” ва "Арсенал" Гордон учун даъвогарлик қилмоқда 0 17:20Тимофеева Руандаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 16:59Илия Топурия: "Махачев билан жанг барибир бўлади. Бунга умид қиламан" 0 16:38Дана Уайт: "Биз бу жангда хавфсизлик чораларини кучайтиримиз — беҳазил" 0 16:17“Монако” "Барселона"дан Фатини харид қилмоқчи 0 15:56Полина Кудерметова финал остонасида уч сетлик учрашув ўтказди 0 15:35Тайсон Фьюри: "Отам олти йил олдин мен фаолиятимни тугатишимни истаган" 0 15:14Илия Топурия нега ижтимоий тармоқларда ММА рекордини ўзгартириб кўрсатишини тушунтирди 0 14:53Мексика президенти Эрон ўйинларининг кўчирилиши бўйича ФИФАнинг якуний қарори ҳақида гапирди 0 14:32Осиё чемпионати финалида боксчимизни мағлуб этган Нурбек Оралбай ўз фикрини билдирди 0 14:11Царукян Оливейра билан реванш ўтказмоқчи: "Унга BMF камари тўғри келмайди" 0 13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0

22 июн 13:42
Янгиликлар

Футбол

ЎФФ Ижроия қўмитаси: Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. 

Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди. Мамлакат миллий чемпионатини янада юқори савияда ташкил этиш, спортнинг футзал турини юртимизда кенг оммалаштириш мақсадида янги мавсум мусобақаларини замонавий инфратузилмага эга иншоотларда ўтказиш, телетрансляциялар сони ва сифатини ошириш, клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш сингари муҳим таклифларни илгари сурди

Ижроия қўмита қарорига мувофиқ 2025/2026-йилги мавсумда Олий лига иштирокчилари сони 12 та жамоа этиб белгиланди

Айни кунларда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган Олий лига ўтиш мусобақаси ғолиби 2025/2026-йилги мавсумда фаолиятини тугатган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўрнини эгаллайди.

Ўтиш мусобақасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа сўнгги чемпионатда охирги поғонани банд этган “Пахтакор” жамоасига қарши жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш учрашувида куч синашади. Мазкур баҳсда Олий лиганинг сўнгги – 12-жамоаси номига ойдинлик киритилади.

Олий лига жамоалари жорий йилнинг 15 август санасига қадар чемпионатда иштирок этиши бўйича ариза, кафолат хати, қарздорлиги (мураббийлар, футзалчилар ойлик ва мукофот пулларидан) мавжуд эмаслиги бўйича маълумот бериши, талабнома (заявка) тақдим этиши лозим. ЎФФнинг мазкур талабларини бажармаган клублар ўрнини ўтиш турнирида навбатдаги ўрнини эгаллаган жамоаси қабул қилинади.

2025/2026-йилги янги мавсум жорий йилнинг август ойи сўнгги ўн кунлигида мамлакат Суперкубоги мусобақаси билан очилади. Унда ўтган мавсум чемпиони ҳамда мамлакат кубогининг финалчиси ўзаро куч синашади.

Сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигидан 2025/2026-йилги мамлакат миллий чемпионати Олий лига мусобақасига старт берилади.

2025/2026-йилги мавсумнинг биринчи лига мусобақаси жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши белгиланди. Мамлакат биринчилиги қатнашчилари сони ички низом ва талабларда аниқ кўрсатиб ўтилади.

Мамлакат миллий чемпионатининг барча учрашувлари қизиқарли ўтиши, совринли ўринлар учун кураш соғлом рақобат муҳити остида, кескин, муросасиз кечишини таъминлаш мақсадида мавсум якунларига кўра пул мукофотлари таъсис этилди. Унга мувофиқ бошланиши режалаштирилган мавсум миллий чемпионатда

биринчи ўринни эгаллаган жамоага – 500 000 000;

иккинчи ўринни эгаллаган жамоага – 350 000 000;

учинчи ўринни эгаллаган жамоага – 200 000 000 сўм пул мукофоти топширилиши белгиланди.

Шунингдек, турли йўналишлар бўйича мавсум лауреатлари аниқланиб, тегишли номинациялар бўйича ғолиблар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланиши белгиланди.

2025/2026-йилги мавсум олдидан мамлакатимиз футбол-футзал жамоатчилиги учун катта брифинг ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунинг билан Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг