UZ

Сўнгги янгиликлар

06:16Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони! 0 19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0

02 апр 13:48
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг олтинчи кунигача бўлган натижалар ҳақида аввал батафсил хабар берган эдик. Чемпионатнинг кейингни икки кунлигида ёш ва умидли атлетлар билан биргаликда Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев каби номдор спортчилар ҳам  чемпионатда иштирок этиб, мухлисларга маҳоратларини намойиш этишди. 

102 кг.да иштирок этган Руслан Нурудинов даст ва силтаб кўтаришда 165+195 кг. натижа қайд этиб, чемпионликка эришган бўлса, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев даст кўтаришда 200 кг. оғирликни осонлик билан ўзига бўйсундирди. Аммо Жангабаев анча олдин олган эски жароҳати туфайли силтаб кўтариш баҳсларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 

Мусобақани кузатишларимиз давомида амин бўлдик-ки, миллий терма жамоа учун муносиб ва ишончли ёш атлетлар авлоди бўй кўратмоқда. Демак, оғир атлеткачиларнинг мусобақанинг сўнгги кундаги натижалари билан танишамиз. 

Еттинчи кун. Ёшлар. 109 кг. вазн тоифаси

1. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

2. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг

3. Шаҳриддин Абдуназаров (Қашқадарё, 140+174 кг)-314 кг.


Катталар. 109 кг.  вазн тоифаси

1. Шарофиддин Амриддинов (Самарқанд, 170+205 кг)-375 кг

2. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

3. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг.

Ёшлар. +109 кг вазн тоифаси

1. Шахбоз Шокиржонов (ЧОПСТТМ, 146+175 кг)-321 кг

2. Эрназар Жанназароа (Қорақалпоғистон, 126+150 кг)-276 кг

3. Мансур Эрмаматов (Қорақалпоғистон, 110+140 кг)-250 кг 


Эркаклар. +109 кг. вазн тоифаси

1. Муҳаммад Юсупов (Хоразм, 177+197 кг)-374 кг

2. Мирхосил Мирзабоев (Тошкент в., 160+190кг)-350 кг

3. Шохрух Абдуллаев (Тошкент ш, 111+141 кг)-252 кг.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг