UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

27 апр 11:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Эргашев Осиё чемпионатида кумуш медалига эга чиқди

Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ёшлар ўртасидаги беллашувларда -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев иккикураш натижасига кўра совриндорлар қаторидан жой олди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 131кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, бу борада энг яхши натижага сазовор бўлди ва олтин медали билан тақдирланди. Силтаб кўтаришда эса Адҳамжон 167 кг. тош кўтара олди. Ушбу натижаси билан у иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Якунда, умумий ҳисобда 298 кг. натижа кўрсатган Адҳамжон Эргашев, иккураш натижасига кўра Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.

Эътиборлиси, у биринчи ўринни қўлга киритган вьетнамлик Куанг Тронг Нгуендан бор йўғи 1 килограммга ортда қолди. Учинчи ўрин ва бронза медали эса иккикураш натижаларига кўра 275 кг. тош кўтарган бошқа бир вьетнамлик полвон Ван Хью Нгуенга насиб қилди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир вакилимиз Ҳакимжон Шамсиддинов ҳам бронза медалини қўлга киритган рақиби билан тенг натижа қайд эта олганди. Бироқ, қоидаларга кўра, бундай ҳолатда вазни нисбатан камроқ бўлган спортчи юқори ўринга чиқади.

Бу иккикураш якунларига кўра терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги учинчи медали бўлди. Бунгача қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Нигора Абдуллаева олтин, Зуҳра Отажонова эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг