UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0

04 ноя 08:41
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Эргашев ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақада -61 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасида "А" гуруҳи баҳслари ўтказилди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Адҳамжон Эргашев ҳимоя қилди. Ҳамюртимиз мусобақада даст кўтаришда 136 кг., силтаб кўтаришда эса 157 кг. тош кўтарди. Умумий ҳисобда 293 кг. натижа кўрсатган Адҳамжон жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади.

Даст кўтаришдаги 136 кг. натижа орқали 19 ёшли ҳамюртимиз ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади. Полвонимиз ушбу натижани катталар ўртасидаги мусобақада қайд этган бўлсада, жаҳон чемпионатида бундай тоифадаги рекордлар ҳам алоҳида инобатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Эргашев шу йил Тошкент шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида даст кўтаришда 135 кг., силтаб кўтаришда 160 кг., умумий ҳисобда 295 кг. натижа билан жаҳон чемпиони бўлганди.

Шу ўринда мухлисларимизни қизиқтираётган яна бир маълумотни эслатиб ўтмоқчимиз. Мусобақада ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланган спортчиларимиз Руслан Нурутдинов (-109 кг.) ва Рустам Джангабаев (+109 кг.) мос равишда 9 ва 10 ноябрь кунлари супачага чиқадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг