UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Аспиналл пандемия унга қандай ёрдам бергани ҳақида гапирди 0 14:17Esports World Cup 2025. 1,5 миллион долларлик мусобақада қатнашадиган 12 нафар супер гроссмейстерлар рўйхати маълум, улар орасида Нодирбек ҳам бор 0 13:53Дрикус Дю Плесси Хамзат Чимаевга ваъда берди 0 13:28Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин 0 13:05Хабиб Нурмагомедов: "Ёқтирмаган одамимни мағлуб этиб, пул топдим ва шу ерга сарфладим" 0 12:40Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг қайд этди 0 12:19Том Аспиналл нега АҚШда машқ қилмаслигини тушунтирди 0 11:57МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади 0 11:35Мэнни Пакьяо: "Келинг, тарих яратамиз" 0 11:13Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан ўйнади, бугун словениялик рақиб билан ўйин бор 0 10:45"Топурия уч вазнда чемпион бўла олади" - UFC собиқ жангчиси 0 10:22Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборд 0 09:40Аспиналл нима учун кўп бора ММАдан кетмоқчи бўлганини айтди 0 09:19Чарльз Оливейра Топурияга қарши бўлажак жанги ҳақида фикр билдирди 0 08:52Эдди Хирн: "Кроуфорд ўзига жуда қаттиқ ишонади, лекин..." 0

06 авг 09:44
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионимиз фаолиятини якунлади

Оғир атлетика бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатининг даст кўтариш баҳсларида кичик олтин медал соҳиби Иван Ефремов профессионал спортчилик фаолиятини якунлади.

Ҳамюртимиз Осиё чемпиони, ўтган йилги жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби, Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари чемпиони, 2010 йили Гуанчжоуда ўтган Осиё ўйинларининг кумуш медал совриндори ҳам ҳисобланади. 

Ефремов ўтган йили АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида -105кг вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтариш баҳсларида иккинчи натижа (182 кг) билан кумуш медал соҳибига айланганди. 

Силтаб кўтариш баҳсларида эса Иван бешинчи натижани (217 кг) қайд этган ва умумий кўрсаткичларга кўра (399 кг) бронза медали билан тақдирланган эди. Ефремов 2012 йилги Лондон Олимпиадасида 183 кг + 218 кг = 401 кг натижа билан бешинчи ўринни эгаллаганди. 

Биз мақола сарлавҳасида Ефремовни жаҳон чемпиони дедик. Лекин регламентга кўра жаҳон чемпионатларида икки кураш якунларига кўра фақат битта жаҳон чемпиони бўлади. Аммо, Иванда жаҳон чемпионатининг кичик олтин медали бор ва у биз учун жаҳон чемпиони. Биздаги маълумотларга кўра, спортчимиз АҚШга жўнаб кетган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг