UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0 17:04Эркин курашчиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашади, Разамбек ҳам таркибда 0 16:17Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди 0 15:36Возинья, Кукурелья, Олисе, Мбаппе, Месси… ФИФА ЖЧ-2026 рамзий терма жамоасини эълон қилди 0 15:01Магомед Анкалаев Богдан Гусков билан жангни «машғулот» деб атади 0 14:33Осиё чемпионати. Синхрон сузиш баҳсларида 2 та олтин медал қўлга киритилди 0 13:58Бивол Бетербиевга қарши жанг учун WBO чемпионлик камарини бўшатиши мумкин 0 13:27Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Ўйинларида қийин гуруҳдан жой олди 0 12:48Богдан Гусков Анкалаев билан жанг тўғрисида: "Бу мен учун навбатдаги имтиҳон" 0 12:05Ганбол бўйича аёллар термамизнинг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқланди 0 11:27Анкалаев Гусков билан жанги ҳақида: «У барчасини тушуниб етади» 0 10:59Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди 0 10:36Нурсултон Рўзибоев: "Ишга келдик яна" (ФОТО) 0 10:02Рамазон Темиров ва Богдан Гусков иштирокидаги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Богдан Гусков ва Магомед Анкалаев иштирокидаги очиқ машғулот olamsport.com фотосуратчиси нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

24 апр 09:11
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Осиё чемпионатини олтин медаль билан бошладик

Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.

Дастлаб мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, қизлар ўртасида -44 вазн тоифасида финал баҳслари бошлаб юборилди. Қувонарлиси, қитъа чемпионати терма жамоамиз учун омадли бошланди.

Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Нигора Абдуллаева (2004 йилда туғилган) даст кўтаришда 67 кг, силтаб кўтаришда 81 кг. тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 148 кг. тош кўтарган ҳамюртимиз ўз вазн тоифасида энг яхши натижани қайд этди ва мутлоқ чемпионликни қўлга киритди. У ҳам даст кўтариш, ҳам силтаб кўтаришда ўз тенгдошлари орасида тенгсиз деб топилгани эътиборга молик.

Шу тариқа Нигора терма жамоамиз ҳисобига ушбу Осиё чемпионатидаги илк олтин медални қўшиб қўйди. Биз ушбу муваффақият билан спортчимизни, унинг мураббийи Тоир Пармоновни, шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини табриклаб қоламиз.

Маълумот учун, Урганчдаги Осиё чемпионатида шу йил октябрда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиялари ҳам ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг