UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

07 дек 13:50
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини умужамоа ҳисобида кучли учликда якунлади

Теглар :  Оғир атлетика
Бир ҳафта давомида АҚШнинг Анахайм шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазндаги полвонлар жаҳон чемпионлиги учун ўзаро кураш олиб боришди. 105 килограммдан юқори вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Джангабаев даст кўтаришда 200 кг., силтаб кўтаришда 247 кг., иккикурашда 447 кг. оғирликда тош кўтариб тўртинчи ўринни эгаллади. 

Ушбу вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги грузиялик Лаша Талахадзега насиб этди. У иккикурашда 477 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олди. Кумуш ва бронза медалларига эса эронлик икки спортчи Саид Алихусайни (454 кг.) ва Бехдад Салимикордасиаби (453 кг.) сазовор бўлишди.
Ўзбекистонлик атлетлар жаҳон чемпионатида жами 5 та медалга эга чиқишди. Достон Ёқубов олтин медални қулга киритиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилган бўлса, ёшлар ўртасида жаҳоннинг икки карра чемпиони Фарходбек Собиров илк маротаба катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди.
Иван Ефремов терма жамоамиз ҳисобига бир йўла иккита соврин – кумуш ва бронза медалларини қўшиб қўйди. Шунингдек, Адҳамжон Эргашев ҳам бронза медали эгасига айланди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 54 та мамлакат вакиллари орасида Эрон ва Корея Республикаси терма жамоаларидан сўнг фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Эътиборлиси, терма жамоамиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида кучли учликка кира олди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси терма жамоамизнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси жамоасини, миллий терма жамоамиз мураббийлар штаби ва спортчиларимизни, шунингдек, юртимиз спорт мухлисларини муборакбод этади.

Атлетларимизга олдинда турган муҳим мусобақалар III ўсмирлар Олимпиадаси, XVIII Осиё ўйинлари ҳамда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида ҳам ёрқин ғалабалар ва муваффақиятли иштирок тилайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг