UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

19 июн 13:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Россия ва Қозоғистонда ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Россиянинг Кисловодск шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлаб юборишди.

Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу йиғинда терма жамоамизнинг 10 нафар аъзоси иштирок этмоқда. Улар ичида 3 нафар атлет ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Ушбу йиғин катталар учун Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажарса, ёшларимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Атлетларимиз Кисловодскка шифокор ва 2 нафар мураббий ҳамроҳлигида йўл олганлар.

Қизларимиз эса Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни Қозоғистоннинг Текели шаҳрида олиб бормоқдалар. Ушбу йиғин доирасида улар нафақат Тошкентдаги жаҳон чемпионати, балки, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам тайёрланадилар. Йиғинда қизлар терма жамоасининг 15 нафар аъзоси иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Йигитлар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:

-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Базаргул Рамбергенова
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг