UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0

04 апр 13:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оғир вазн тоифасидаги рейтинг жанги UFC 316 турнирига кўчирилди

Бахрайн шарафини ҳимоя қилувчи ММА жангчиси Шамиль Газиев ва молдовалик Сергей Спивак ўртасидаги беллашув 8 июнь куни Нюаркда бўлиб ўтадиган UFC 316 мусобақасига кўчирилди.

Бу ҳақда MMAJunkie хабар берди. Мазкур баҳс аслида 17 май куни ўтказилиши керак эди.

Маълумот ўрнида, Газиев оғир вазн тоифасида UFC рейтингида 12, Спивак эса 7-ўринни эгаллаб турибди.

35 ёшли Шамиль 2023 йилдан буён UFC'да фаолият юритади. Февраль ойида UFC Fight Night 250 турнири доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида у америкалик Томас Петерсенни нокаут қилганди.

30 яшар Сергей Спивак эса сўнгги жангини январь ойида бўлиб ўтган UFC 311да бразилиялик Жаилтон Алмейдага қарши ўтказиб, ТКО эвазига муддатидан олдин мағлуб бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг