UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

02 янв 13:41
Янгиликлар

Шахмат, Қизиқарли!

Olamsport.com: Нодирбек Абдусатторов - йилнинг энг яхши эркак спортчиси!

Olamsport.com сайти 2022 йил якунларига кўра энг яхшиларни аниқлади.

Хабар бериб ўтганимиздек, сайтимиз орқали йилнинг энг яхшиларини аниқладик. Йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сайтимиз Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган 12 нафар таниқли журналистга мурожаат қилди. Шунингдек, сайтимизнинг телеграмдаги каналида махсус сўровнома ташкил этилди. 

Ушбу сўровнома якунига кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси номинациясида икки спортчи - Руслан Нурудинов ҳамда Нодирбек Абдусатторовнинг очколари тенг келиб қолганди. Шу мақсадда биз Телеграмдаги каналимиз орқали қўшимча сўровнома ташкил этгандик. Унда 3408 нафар иштирокчи қатнашди. Респондентларнинг 1336 нафари Руслан Нурудиновни, 2072 нафари эса Нодирбек Абдусатторовни энг яхши эркак спортчи номига лойиқ кўрди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов Olamsport.com сайти томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра 2022 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши эркак спортчиси сифатида эътироф этилди. 


Эслатиб ўтамиз, номинация ғолиблари қуйидаги журналистлар овози орқали аниқланди: 

1. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев (Таниқли шарҳловчи, "Ўзбекистон футболи" ва "Спорт" газеталари бош муҳаррири)

2. Зафар Имомхўжаев (Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари)

3. Дилрабо Муродова ("Ўзбекистон 24" телеканали)

4. Тўлқин Рўзиев ("ЎзА" ахборот агентлиги)

5. Отабек Эшмаматов (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Спорт журналистикаси кенгаши раиси)

6. Учқун Намозов ("Севимли ТВ")

7. Абдуазиз Қурбонов ("Спорт ТВ")

8. Шафоат Толибжонова ("Спорт ТВ")

9. Марина Якубова ("Спорт ТВ")

10. Анвар Илясов ("Дунё" ахборот агентлиги, таниқли фотосуратчи)

11. Норбек Ниёзов ("Ўзбекистон 24" телеканали)

12. Аҳмад Эшматов (Sports.uz сайти муҳаррири)

13. Olamsport.com сайти мухлислари (Телеграм)



Ким кимга овоз берди?

1. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)

2. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

3. Давлат Бобонов (дзюдо)



2. Зафар Имомхўжаев

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)  

2. Давлат Бобонов (дзюдо) 

3. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)



3. Дилрабо Муродова

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)   



4. Тўлқин Рўзиев

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)

2. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

3. Давлат Бобонов (дзюдо)



5. Отабек Эшмаматов

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)



6. Учқун Намозов

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)   

2. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

3. Давлат Бобонов (дзюдо)



7. Абдуазиз Қурбонов

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)   



8. Шафоат Толибжонова

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)   



9. Марина Якубова

1. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)



10. Анвар Илясов

1. Давлат Бобонов (дзюдо)

2. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)

3. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)



11. Норбек Ниёзов

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика)   


12. Аҳмад Эшматов

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нуруддинов ( оғир атлетика)



13. Olamsport.com сайти мухлислари (Телеграм)

1. Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

2. Давлат Бобонов (дзюдо)

3. Руслан Нуруддинов ( оғир атлетика)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг