UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Париж Олимпиадасида Диёра Келдиёровага ютқазган Ута Абе 24 ёшида беш карра Жаҳон чемпионига айланди 0 13:26Маҳмуд Мурадов Oktagon чемпионига айланганидан кейин нималар деди? 0 13:03Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин 0 12:41Олимпиада чемпиони Энди Круз элиминатор жангида муддатидан олдин ғалаба қозонди (ВИДЕО) 0 12:20Ўзбек спортининг "катталари" дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати гала тадбирида кўриниш берди (ФОТО) 0 11:59UFC собиқ чемпиони Билол Муҳаммад Саидёқуб Қаҳрамоновга мурожаат қилди (ФОТО) 0 11:38“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин 0 11:16Усманда ғалаба ва UFC on ESPN 69 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 10:53Бугун икки дзюдочимиздан медаллар кутамиз 0 10:32Камару Усман ва Хоакин Бакли ўртасидаги жанг тўлиқ давом этди 0 10:05Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради 0 09:43UFC on ESPN 69. Co-main event жанг тўлиқ давом этди + ФОТО 0 09:35Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг блиц баҳслари саралашида 12 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди 0 09:14Саидёқуб Қаҳрамонов UFC собиқ жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 08:53Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди 0

18 мар 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Olamsport.com сайти журналистлари Эдвардс - Усман ҳамда Физиев - Гэтжи жангига ўз тахминларини билдиришди

Теглар :  UFC 286
Сайтимиз ҳодимлари UFC 286 турнирининг асосий жанглари ҳақида тахмин қилди.

Камолиддин Алимов

UFC 286 турнири бу йилги мусобақаларни орасида анча кўзга кўринганларидан бири карди бўйича. Кучли кардга эга. Лондонда ўтказиляпти, биз учун жуда қулай вақтда бошланади. UFC мухлислари учун катта байрам. Марказий жанг кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлиши шубҳасиз. Ўзи трилогия, реваншлар унчалик ҳам кўп эмас UFC'да. Ўзи аслида иккинчи жангда Усманнинг кутилмаган мағлубияти тасодифийдек кўринган эди, чунки очколар ҳисоби бўйича катта фарқ билан Усман ғалаба қозонаётган эди. У жуда ҳам аламли мағлубиятга учраган эди оҳирги сонияларда. Усман бу мағлубиятдан албатта тўғри хулоса чиқарган, у жангда фаворит сифатида октагонга кўтарилади ва катта эҳтимол билан очколар ҳисоби бўйича бугун ғалаба қозонади. Бу жангда Усманнинг имкониятини юқори баҳолайман.

Физиев - Гэтжи қарама-қаршилиги. Бу жуда ҳам шиддатли жанг. Тенг кучли рақиблар. Физиев ғалабали серия билан келяпти. Уни имкониятлари Гэтжи билан жангда, билмадим. Гэтжи ҳам жуда тажрибали, "стойка"да кечса керак бу жанг. Физиев ўз интервьюсида айтиб ўтди бу жанг кўпроқ "стойка"да кечса керак, дегандек. Партерда ҳал бўлмаса керак деб ўйлаяпман, шахсан мен. Имкониятлари тенг. Билмадим, ҳозир кимгадир ғалабани беришга қийналяпман. Лекин Физиевга мухлислик қиламан, ҳар ҳолда қардош, яқинроқ. Шу боисдан, бугунги оқшомда Физиев ва Усманга мухлислик қиламан. Эдвардс эса тасодифан чемпион бўлиб қолмаганини исботлаш учун ҳаракат қилади. Умуман олганда, мен ҳам мана шу оқшомни барча UFC мухлислари сингари интиқлик билан кутяпман.


Азиз Тўхтамуродов

Марказий жанг қизиқ бўлиши шубҳасиз. Лекин менга ундан ҳам кўра, co-main event жанги қизиқроқ туюлмоқда. Физиев Гэтжидан хавф кутмаслигини айтганди. У ҳар томонлама ғалабага чанқоқ. Гэтжи ҳам олдида қандай синов турганини билиб турибди. Ёрқин, очиқ ва агрессив жанг кутяпман. Физиев ғалаба қозонса керак.

Марказий жангда эса Камару Усман камарини қайтиб олиши эҳтимоли юқори.


Ниғмонхўжа Нозимов

Эдвардс - Усман: Бу баҳс ҳам ўтган сафаргиси каби Усманнинг устунлиги остида ўтса керак. Бироқ, бу сафар Камару ўтган жангдаги хатосини қилмайди ва ишончли ғалабани қўлга киритади. Мен учун фаворит — Усман.

Физиев - Гэтжи: Ушбу баҳсда ғолиб ким бўлишини таҳмин қилиш жуда қийин. Ҳар икккиси ҳам битта зарба билан жангни якунлаши мумкин. Бироз устунлик Гэтжи томонида бўлса керак. Унинг тажрибаси ғалаба калити бўлиши мумкин.


Жасур Асланов

Гэтжи ҳамда Физиев ўртасидаги тўқнашув UFC 286 турнирининг энг томошабоп жанги бўлади. Тахминларим борасида гапирадиган бўлсам, иккала жангчи ҳам тик турган ҳолатда муштлашишни яхши кўради. Боксда имкониятлар тенг деб ўйлайман, аммо Физиев оёқда ҳам муваффақиятли жанг қила олади. Шу сабабли Рафаэлнинг имкониятлари юқорироқ деб ўйлайман.


Диёр Мавлонов

Эдвардс — Усман трилогиясида Леон бу сафар жангни эҳтиёткорроқ бошласа керак, Усманда эса сўнгги имкон, унинг йўқотадигани қолмади. Жанг фаворити Камару Усман бўлиб қолаверади.

Физиев — Гэтжи. Бирор нарса дейиш жуда қийин. Иккиси ҳам панчер, ҳар томонлама кучли иккала жангчи ҳам. Аммо тажриба ўз сўзини айтса керак, мен Жастиннинг ғалабасига ишоняпман.


Камрон Ҳасанов

Леон Эдвардс — Камару Усман. Бу қарама-қаршиликда яққол фаворит йўқ. Усман собиқ чемпион ва камарини қайтариб олиш учун қўлидан келганини қилади. Аммо Эдвардс ҳам чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман.

Жастин Гэтжи — Рафаэль Физиев. Гэтжи Физиевга қараганда анча тажрибали ва UFC рейтингда ҳам Рафаэль Жастиндан пастки ўринни банд қилиб турибди. Аммо жангчиларнинг сўнгги жангларига қараб хулоса қиладиган бўлсак, Рафаэль Физиев бу жангда фаворит.


Жалол Иноғомхўжаев

Эдвардс - Усман жангида Камару Усман Леон Эдвардсга ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Физиев - Гэтжи тўқнашувида эса Жастин Гэтжи очколар бўйича ғалаба қозонади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг