UZ

Сўнгги янгиликлар

06:13Руслан Абдуллаев проф боксдаги иккинчи жангидаёқ камарга эга чиқди 0 00:53Иккита чемпионлик жанги ўтказилган ва улардан бирида ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонган Octagon 71 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:01Сардор Худойбердиев қирғизистонлик рақибини муддатидан олдин енгиб, Octagon League чемпионига айланди! 0 23:40WBC Гран-приси. Суҳроб Қаюмов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 19:25Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи 0 18:57Бокс терма жамоамиз Россиядаги хотира турнирини 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 18:19"Миссия бажарилди": Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўзининг дебют мавсумидаёқ чемпион бўлган ҳолда юқори дивизионга кўтарилди 0 17:45Самбо. Осиё-Океания чемпионати. Спорт усталаримиз 7 та олтин медалга эга чиқишди 0 17:15Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик" 0 16:54Имавов — Борральо жанги UFC 317 турнирига режалаштирилмоқда 0 16:33Сузувчи Михаил Клешко Дубайдаги халқаро мусобақада олтин медалга эга чиқди 0 16:12Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-присидаги кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 15:51"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди 0 15:30Бугун тўрт нафар боксчимиз Осиё чемпионатидаги юришини бошлайди 0 15:09Абдулла Азимов ва яна бошқа спорт гимнастикачиларимиз Льюксембургдаги халқаро мусобақа ғолиб-совриндорлари бўлишди 0

17 окт 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада-2018. Халаков олтин, яна икки боксчимиз бронза медали учун рингга чиқади

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Ўзбекистонлик мухлислар учун албатта бокс бўйича баҳслар катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бугун уч нафар боксчимиз ярим финалда ўз жангларини ўтказишди.

-69 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Жаҳонгир Раҳмонов аргентиналик Агустин Аррегуига қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди. -81 кг вазнли Тимур Мержанов россиялик Руслан Колесниковга мағлуб бўлди.

-56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаковнинг аргентиналик боксчи Мирко Куэльога қарши жанги эса кечанинг энг шиддатли тўқнашувларидан бири бўлди. Аренага йиғилганларнинг асосий қисми албатта бу жангда мезбон боксчига мухлислик қилишди, жанг давомида қўллаб-қувватлашди. Шунга яраша Куэльо ҳам жангни ажойиб ўтказди. Аммо, баҳс давомида кўпроқ устунликка эришган Абдумалик якунда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди.

Энди икки нафар боксчимиз бронза медали учун жанг қилса, бири олтин медаль учун рингга кўтарилади.

17 октябрь:

Бронза медали учун:

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Нижат Ҳасанов (Озарбайжон) (22:00).

 18 октябрь:

Олтин медаль учун:

-56 кг: Абдумалик Халаков – Максим Калиничев (Украина) (21:30).

Бронза медали учун:

-81 кг: Тимур Мержанов – Юсуф Али Карар (Миср) (22:45).

Изоҳ: Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг