UZ

Сўнгги янгиликлар

23:0734 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатида! 0 19:12Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди 0 18:51Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" 0 18:25Волкановски: "Миш-мишлар рост — бу Мовсар эмас" 0 18:02Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди 0 17:39Пакьяо Мэйвезерни ўзининг энг яхши ТОП-5 рақиблари қаторига киритмади 0 17:17Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида 0 16:53"Ҳеч қандай шубҳа йўқ". Кроуфорд Усик – Дюбуа реванши учун тахминини айтди 0 16:3020-0 рекордга эга рақибга Баҳодир Жалолов билан жангни маслаҳат беришди 0 16:06О’Мэлли: "Двалишвилини мағлуб этиш, UFC камарини қайтаришдан ҳам муҳимроқ" 0 15:45БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шу боис БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин" 0 15:24Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида иштирок этадиган россияликларнинг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 15:03UFC 316 турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти билан танишинг 0 14:42Алекс Перейра нима сабабдан фаолиятида танаффус олганини айтди 0 14:21ЖЧ-2026 саралаши. Осиё қитъасида бугун 9 та ўйин бор 0

09 мар 09:04
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Олимпиада иштирокчиси Комил Тўхтаев қишки универсиадада стартга чиқди

Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.

8 март куни тоғ чанғичиларимиз “Бобровый лог” Фанпаркида ўтказилган слалом-гигант бўйича баҳсларда иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.  37 давлатдан 102 нафар спортчи қатнашган беллашувлар қизғин баҳслар бой бўлди. Кескин бурилишларга бой тепаликдан тезлик билантушиш спортчиларга осон бўлмади. Биринчи уринишдаёқ хатога йўл қўйган ва финиш чизиғигача етиб кела олмаган 18 нафар спортчи баҳслардан четлаштирилди. Мисол учун кескин бурилишда йўл қўйган хатолари учун супергигант баҳслари ғолиби швейцариялик Лукаш Ципперт баҳслардан четлатилган бўлса, унинг жамоадоши суперкомбинация ғолиби Янник Шабло 29-натижани қайд этди. 

Пёнгчангдаги қишки Олимпия ўйинларида байроқдоримиз бўлган Комил Тўхтаев биринчи чиқишда 59.48 натижа қайд этди. Иккинчи чиқишда эса 1:03.43 дақиқада маррага етиб борди. Умумий ҳисобда 2:02.91 натижа кўрсатган Комил 102 нафар спортчи ичида 31-поғонани қайд этди. У пешқадам спортчидан 7.40 сония кеч финишга кириб келди.

Яна бир спорчимиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси Алдиёр Гаипов умумий ҳисобда 2:20.90 натижа билан 51-ўринни эгаллаган бўлса, ушбу муассасанинг яна бир талабаси Дамир Бухарбаев иккинчи уринишда йўл қўйилган хато сабабли баҳслардан четлаштирилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу йўналишда олтин медални мезбонлар вакили Иван Кузнецов қўлга киритган бўлса, кумуш медал италиялик Алберто Бленджига ва учинчи ўрин швейцариялик Ливио Симонега насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг