UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

31 июл 19:33
Янгиликлар

Дзюдо

Олимпиадада мустақил Ўзбекистонга илк медални тақдим этган спортчи Армен Багдасаровни табриклаймиз

Бугун эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спорти тарихига киришга муваффақ бўлган инсон - Армен Багдасаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Армен Юрьевич - 1972 йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Владимир Пятаев қўл остида дзюдо сир-асрорларини ўрганган.

Армен Багдасаров 1996 йили Атлантада ўтган Ёзги олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон терма жамоасига илк медални тақдим этган. АҚШ татамиларида -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз кумуш медални қўлга киритган эди. 

Багдасаров 1993-2001 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида халқаро мусобақаларда иштирок этган. 1996 йилда у Олимпиададаги муваффақиятли иштирокдан ташқари Осиё чемпионлигига ҳам эришган. 1998 йили Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори, 1999 йилда эса икки карра Осиё чемпионига айланди. Шунингдек, у Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали ҳамда Бутунжаҳон талабалар Универсиадасининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.     

2001 йилда спортчилик фаолиятини якунлаган Багдасаров аввалига терма жамоа бош мураббийи, кейин эса Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти лавозимида ишлаган. Шу билан бир қаторда Республика спорт яккакурашлари олий спорт маҳорати мактаби директори бўлган. Бугунги кунда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)да спорт директори лавозимида фаолият юритяпти.  

Армен Багдасаровнинг спортдаги кўп йиллик муваффақиятли иштироки ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ордени (1996), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий (2006) унвонларига лойиқ кўрилган. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Армен Багдасаровни дзюдо спорт турининг дунёдаги ривожига қўшган хиссаси учун олтин медаль (World Judo Tour gold card) билан мукофотлаган. 

Фуратдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, спортчилар Армен Юрьевични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади. У кишига соғлик-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг