UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 фев 07:24
Янгиликлар

Хоккей, Милан-Кортина-2026

Олимпиададаги хоккей турнирининг 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди

Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарлари мезбонлик қилаётган Қишки Олимпия ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Оқ Олимпиаданинг энг томошабоп спорт тури ҳисобланган эркаклар ўртасидаги хоккей баҳсларида 1/2 финал иштирокчилари маълум бўлди. Кутилганидек, ғолиблик учун фаворитлар қаторида эътироф этилган Канада, АҚШ, Словакия ва Финляндия терма жамоалари 1/2 финалга етиб келди. 

АҚШ терма жамоаси Олимпия ўйинларининг чорак финалида Швецияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиб жамоа таркибида Дилан Ларкин (32-дақиқа) ва Куинн Хьюз (64), шведлар сафида Мики Зибанежад (59) гол муаллифига айланлди. Энди америкалик хоккейчилар 20 февраль куни 1/2 финалда Германияни 4:1 ҳисобида мағлуб этган Словакия терма жамоаси билан ўйнайдилар. 

Яна бир ярим финалда шу куни Канада ва Финляндия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Иккала жамоа ҳам чорак финалда қўшимча бўлимларда иродали ғалабага эришди. Канада Чехияни (4:3), Финляндия Швейцарияни мағлуб (3:2) этди. 

Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 21 февраль куни учинчи ўрин учун учрашувда ҳисоб-китоб қилади. Финал 22 февраль куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг