UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Расман! "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди + ФОТО 0 15:38Жалоловдан реванш олиш истагини билдирган Теремоана проф боксдаги олтинчи жангини ўтказди 0 15:17Перейра оғир вазндаги чемпионлик камари ҳақида: "Кўрамиз" 0 14:56Диёра, Музаффарбек, Алишер ва бошқа дзюдочиларимиз 2025 йил ҳисобидан илк халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришди 0 14:35"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди 0 14:14Гусковнинг рақиби Жонни Уокер Хабиб Нурмагомедов билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 13:53WBC 2024 йилнинг энг яхши аёл боксчисини эълон қилди + ФОТО 0 13:32Ислам Махачев оиласида учинчи фарзанд дунёга келди 0 13:11Дидье Дешам Франция термасини тарк этади. Унинг ўрнига ким келиши ҳам маълум 0 12:50"Нурмагомедовни синдираман. Умар енгилмас, лекин мен буни ўзгартираман" - Мераб Двалишвили 0 12:26Вадим Немковнинг PFL турнири учун рақиби ўзгарди 0 12:05Ҳумоюн Султонов ўзи учун дебют Australian Open`дан қанча мукофот пули ва очко ишлаб олди? 0 11:44Роналду фаолиятини кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин 0 11:23Наоя Иноуэ мутлақ чемпионлик унвонини йўқотади, Аҳмадалиев автоматик равишда тўлақонли чемпионга айланиши мумкин 0 11:02Усик яна бир нуфузли нашр томонидан йил боксчиси деб топилди 0

07 янв 16:25
Янгиликлар

Футбол

"Олимпик" Суперлигада қатнашмайди. "Хоразм" янги мавсумда элитада бўладими?

Суперлигада иштирок этмаслиги аниқ бўлган Металлург клубининг ўрнини “Суперлига ва Пролига регламенти” да кўрсатилган кетма-кетлик бўйича Олимпик клуби эгаллаши мумкин эди.

Мазкур масалани "Олимпик" 5 январь санасига қадар ҳал қилиши лозим эди. 

Якунига етган мавсумни элитада 12-ўринда якунлаб, кейинчалик плей-офф босқичида аввалига "Шўртан", ундан сўнг "Металлург" билан ўйинда мағлуб бўлган "Олимпик" 5 январь санасига қадар Суперлигадаги фаолиятини давом эттириш юзасидан юборилган сўровга жавоб қайтармади. Шундан келиб чиқиб, регламент бўйича кетма-кетликда чемпионатнинг сўнгги иштирокчиси бўлиш учун "Хоразм" ҳаракат қилади.

Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  

Сўнгги уч мавсумда клубда юзага келган муаммоларни бартараф қилиб келган "Хоразм", 2024 йилнинг январь-апрель ҳолатига кўра лицензиялаш талабларини муваффақиятли бажара олди ва ўз тарихида илк бор ОФК лицензиясини қўлга киритди. Шундан келиб чиққан ҳолда ПРО-Лигада 5-ўринни эгаллаган клуб эмас, балки мусобақани 6-ўринда якунлаган "Хоразм" клубига керакли ҳужжатларни топшириш учун вақт тақдим этилади. ПРО-Лиганинг дастлабки тўрт поғонасидан жой олган клубларнинг барчаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб улгурган. 

Хоразм клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Суперлига талабларига жавоб бермайди. Шундан келиб чиқиб, "Хоразм" Суперлигада тўп тепиш учун керакли ҳужжатларни жорий йилнинг 21 январь санасига қадар Ассоциация ҳамда Лига рўйхатидан ўтказа олса, у ҳолда клуб ўз уй учрашувларини Суперлига талабига жавоб берувчи бошқа вилоятдаги стадионда ўтказиб туради. Аввалроқ "Сурхон" клуби билан ҳам худди шундай ҳолат кузатилганди. 

Ассоциация ва Лига раҳбариятининг кеча — 6 январь куни бўлиб ўтган учрашувида "Хоразм" футбол клубига қарашли футбол майдони масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳудуд билан боғлиқ экологик ҳолат ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, Нукус ҳамда Хоразм шаҳарларидаги бош стадионларга ФИФА талабига жавоб берувчи энг сифатли сунъий қоплама ўтказиш масаласида фикр алмашилинди. Табиий ёки гибрид майдоннинг мазкур ҳудудлар учун кафолати, шунингдек, унинг парвариши билан боғлиқ муаммолар ва албатта унинг харажати нуқтаи назаридан олиб қаралса, ФИФА меъёрларига тўғри келувчи сифатли сунъий майдон нисбатан мақбулроқ вариант ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Хоразмдаги стадион юқорида санаб ўтилган масалаларда ўзгаришларни амалга оширса, у Суперлига беллашувларини қабул қилиши мумкин бўлади. Унга қадар эса юқорида қайд этилганидек, ўз уй учрашувларини бошқа аренада ўтказишига тўғри келади.  

Эндиликда Хоразм Суперлигада иштирок этиш учун 21 январь санасидан кечикмаган ҳолда Ассоциация билан келишилган ва кейинчалик ўз ҳомий ташкилоти томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасини Лига рўйхатидан ўтказиши лозим. Клуб мазкур муддатга қадар бунинг уддасидан чиқа олмаса, 22 январь куни "Локомотив" футбол клубининг Суперлигада иштирок этиш масаласи кун тартибига киритилади. Боиси, мазкур ҳолатда "Локомотив" ОФК лицензиясига эга сўнгги клуб ҳисобланади. 

Маълумот учун, "Хоразм" футбол клуби ўтган йилнинг 28 ноябрь куни Ассоциация 2025 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини муҳокама учун тақдим этиши лозим эди. Эндиликда клуб мазкур лойиҳани Суперлига учун мослаштириши ва албатта ҳомий ташкилот томонидан уни тасдиқлаб улгуриши талаб этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг