UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

07 окт 13:50
Янгиликлар

Дзюдо

ОМАДСИЗ КУН... ЖЧ-2022. Ўзбек дзюдочиларимизнинг бугунги иштироки якунланди

Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилди.

Мусобақа дастурига кўра, бугун эркаклар ўртасида -66 кг, аёллар ўртасида эса -52 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш кечади. Унда уч нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради. 

Спортчиларимизнинг мусобақадаги натижаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Бугун иштирок этган уч нафар спорчимизнинг ҳеч бири битта ҳам баҳсда ғалаба қозона олмади.


Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова Ларисса Пиментага қарши баҳс олиб борди ва мағлуб бўлди.


-52 вазн тоифасида Сита Қадамбоева португалиялик Ёана Диогога қарши гиламга чиқди ва иппон эвазига мағлуб бўлди. 


-66 кг вазнли Сардор илк жангда украиналик Богдан Ядовга қарши баҳс олиб борди ва Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди. 


Бироздан сўнг Сардор Нуриллаев иштирокини бошлайди. 


Вакилларимиз чемпионатни қуйидаги спортчиларга қарши бошлашади: 

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Салимата Фофана (Кот д'Ивуар) / Ларисса Пимента (Бразилия) (3-босқич)

-52 кг: Сита Кадамбаева - Ёана Диого (Португалия) (2-босқич)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Богдан Ядов (Украина) (2-босқич)

Беллашувлар соат 10:30дан бошлаб "Ҳумо Арена"да старт олади. Ўзбек дзюдочиларининг иштироки эса тахминан 11:00дан сўнг бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг