29 июн 08:46
Янгиликлар
Теннис
Омонмуродова Торундаги турнирнинг жуфтлигида ҳам ютқазди
Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Польшанинг Торун шаҳри мезбонлик қилаётган турнирдаги иштирокини тўхтатди.
Терма жамоамиз аъзоси яккалик баҳсларидан сўнг жуфтликлар мусобақасида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди.
Украиналик Вероника Капшай билан иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Омонмуродова илк даврада польшалик теннисчилар Мая Чвалинска ва Аня Хертелга 2:6, 3:6 ҳисобида ютқазди.
Эслатиб ўтамиз, вакиламиз яккалик баҳсларининг биринчи босқичида турнирнинг тўртинчи ракеткаси, польшалик 19 ёшли Магдалена Фречга имкониятни бой бериб қўйган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар